Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.98K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 112

2022-11-01 09:35:01
Кодекснинг асосий вазифалари

Ходимлар меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликларининг, шу жумладан меҳнат қилишга, эркин иш танлашга, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига ҳамда ишсизликдан ҳимояланишга бўлган ҳуқуқининг давлат кафолатларини белгилаш;
Иш берувчиларнинг кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва самарали меҳнат жараёнини ташкил этиш соҳасидаги ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш;

Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни рағбатлантириш ва ривожлантириш;

Ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

Меҳнат бозорининг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашиш.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.7K views06:35
Ochish/sharhlash
2022-11-01 09:10:46
Ҳурматли Жарқўрғон тумани аҳолиси!

Туманингизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари борасида, Сизни ўйлантираётган муаммолар юзасидан мурожаатингиз борми?

Бугун соат 18:40 да Сурхондарё телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви орқали туманнинг тўртта сектори раҳбарларига мурожаат қилинг.

Маълумот учун, масъулларнинг телевидение орқали тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиши вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳажми ва натижадорлиги, ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, келгусидаги аниқ режалар юзасидан Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида чиқиш" режасига асосан амалга оширилмоқда.

Мурожаат учун:
(76) 223-43-91, (76) 223-45-57

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.2K viewsedited  06:10
Ochish/sharhlash
2022-11-01 08:44:45
Ўзбекистон кўмагида Мозори-Шариф аэропорти қайта тикланди

Ўзбекистон Афғонистондаги Мозори-Шариф аэропортини тиклаш бўйича техник ёрдам лойиҳасини якунлади. Ишлар аэронавигация ва метеорология жиҳозларини таъмирлаш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш ҳамда аэропортнинг электр таъминотини тиклашдан иборат эди.

Афғон томони вакиллари биродарлик риштасини мустаҳкамлашга асосланган мазкур ташаббусни Ўзбекистон томонидан қўшни мамлакатлар билан дўстона, ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатнинг мантиқий давоми, дея қабул қилинишини таъкидладилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.5K viewsedited  05:44
Ochish/sharhlash
2022-10-31 21:03:47
Термиз туманида экстремал шароитларда яшовчанлик бўйича йиғин ташкил этилди

Термиз туманида жойлашган “Учкўл” соҳилида Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзолари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида экстремал шароитларда яшовчанлик бўйича ўқув-услубий йиғин ташкил этилди.

70 нафарга яқин овчи ва ҳарбий хизматчилар иштирок этган йиғинда дастлаб, дала чодирлари тикланди ҳамда ҳарбий қурол-аслаҳалар ва ов учун мўлжалланган қуроллар кўргазмаси ташкил этилди. Унда ҳар бир қуролнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилди.

Йиғин давомида:
Турли хил ҳайвонларни тутиш учун қопқонлар ва улардан фойдаланиш;
Экстремал шароитларда олов ёқиш;
Экстремал шароитда шахсий таркиб жойда жойлашув ва ниқоблаш;
  Экстремал шароитда сув топиш ва сақлаш ҳамда филтрлаш;
Экстремал шароитларда балиқ ва сув жонзотларини овлаш;
Спорт қуроли (ТОС-8) дан аниқликка отиш;
Силлиқ стволлли қуролдан стент отиш;
Ҳар хил шароитларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
Ҳар хил шароитларда овқат ва сув топиш (қўлга киритилган ўлжадан овқат тайёрлаш);
Ёввойи ҳайвонларнинг овозини ўхшатиш ва изини аниқлаш йўналишларида беллашувлар ўтказилди.

Беллашувлар натижасига кўра, Ангор тумани овчилари ва ҳарбий хизматчилар фахрли биринчи, Термиз тумани вакиллари иккинчи ҳамда Шеробод тумани овчилари учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Якунда маҳоратли овчилар, ҳарбийлар ҳамда фаол ёшларга қўмондонлик томонидан диплом ва совғалар топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
1.5K views18:03
Ochish/sharhlash
2022-10-31 19:30:09
Янгиликлар 24 | «Яшил макон»: «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари

Сурхондарё вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор кўчат экиш мавсумида 10 миллион 57 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Айни кунларда ҳам воҳамизда кўчат экиш жараёнлари қизғин паллада.

Жорий йил кузги кўчат экиш мавсумида вилоят ҳудудида иқлим шароитидан келиб чиқиб 6 миллион 5 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалари экилади. Вилоятда 35 миллиондан ортиқ кўчат захираси мавжуд.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.2K views16:30
Ochish/sharhlash
2022-10-31 18:32:08
Президент Шавкат Мирзиёев энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сўнгги беш йилда юртимизда электр энергияси истеъмоли 20 фоизга, жумладан, аҳоли томонидан сарфланиши 31 фоизга ошган. Бу кўрсаткич йилига 6 фоиздан ўсиб бормоқда.

Шу боис энергия ишлаб чиқариш изчил ривожлантирилмоқда, бунга қўшимча сув, қуёш, шамол энергетикаси станциялари барпо этилмоқда. Шу билан бирга, электр энергияси ва табиий газ сарфини ҳисоблаш тизими ҳам тартибга келтирилди.

Эндиги муҳим вазифа — бу неъматни қадрлаб, тежаб, ўз ўрнида фойдаланиш. Тақдимотда мутасаддилар бу борадаги таклифларни баён этди.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.9K views15:32
Ochish/sharhlash
2022-10-30 15:31:27 Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-798, 28.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:

меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;
меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;
меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;
меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;
ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.

Жумладан, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.

Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Бунда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактаблари ва коллежлари ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
ногиронлиги бўлган шахслар;
пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
одам савдосидан жабрланганлар.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Қонун кучга кириши билан “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Қонун (21.12.1995 й.) ўз кучини йўқотади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.5K views12:31
Ochish/sharhlash
2022-10-30 15:17:25
Махсус репортаж | Халқ манфаатлари барча нарсадан устун

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.9K views12:17
Ochish/sharhlash
2022-10-30 14:45:58
Сурхондарёнинг узум етиштириш салоҳияти: Денов тумани мисолида

Вилоятда 1 100 та фермер хўжаликлари томонидан 10 790 гектар майдонда узум етиштирилади.

Вилоятда жорий йилда етиштирилган 6 045 тонна узум 4 миллион 86 минг долларга дунёнинг 10 га яқин давлатларига экспорт қилинди.

Воҳада узумни қайта ишлаш ҳам яхши йўлга қўйилган бўлиб, 12 500 тонна қувватга эга 9 та корхона фаолият юритмоқда.

2023 йилда вилоятда яна 7 134 гектар токзорлар барпо етиш режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.2K views11:45
Ochish/sharhlash
2022-10-30 14:00:02
Сурхондарёда миллий қадриятлар тараннуми

https://uza.uz/posts/420764

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.0K views11:00
Ochish/sharhlash