Get Mystery Box with random crypto!

Зартепада балиқчилик лойиҳаси кенгайтирилиб, экотуризм маскани | Surxondaryo viloyati hokimligi

Зартепада балиқчилик лойиҳаси кенгайтирилиб, экотуризм маскани ташкил этилади

Қизириқ туманига ташриф якунида вилоят ҳокими “Зартепа” маҳалласида фоалият олиб бораётган “Жануб тонг диёри” фермер хўжалиги томонидан ташкил этилган балиқчилик лойиҳасини кенгайтириш ва ҳудудда экотуризм маскани ташкил этиш лойиҳа-таклифлари билан танишди.

Ҳозирги кунда 5 гектар майдонда йилига 70 тонна балиқ етиштираётган мазкур фермер хўжалиги, яна 10 гектар майдонда сунъий кўл ташкил этиб, экотуризм маскани барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш учун банкдан 5 млрд сўм имтиёзли кредит олишда ёрдам сўради. Мазкур лойиҳа-таклифи билан танишган вилоят раҳбари масъулларга лойиҳанинг самарасини ўрганиб чиқиб, тегишли ёрдамни кўрсатиш юзасидан топшириқларни берди.

Шунингдек, лойиҳани сифатли амалга ошириб, иш ўринлари сонини кўпайтириш, аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қонидириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site