Get Mystery Box with random crypto!

#LIVE Матбуот котиблари учун ташкил этилган ўқув-семинари яку | AOKA - Rasmiy kanali

#LIVE

Матбуот котиблари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланмоқда

Айни дақиқаларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар (туман) ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида тадбир ўтказилмоқда.

Тадбирда АОКА директори Асаджон Ходжаев иштирок этяпти ва матбуот котиблари билан соҳага оид долзарб мавзуларда суҳбатлашмоқда. Уларга Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг махсус сертификатлари топширилади.

https://t.me/aoka_uz