Get Mystery Box with random crypto!

Япония телеканалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида к | AOKA - Rasmiy kanali

Япония телеканалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида кўрсатув намойиш этилди

«NHK» телерадиокомпанияси «Дунё ажойиботларга тўла» сайёҳлик дастури доирасида Ўзбекистонга бағишланган махсус телевизион дастурни намойиш этди. Япон халқи орасида жуда машҳур бўлган ушбу теледастурда таниқли япон актёри Рёҳи Сузуки, машҳур қўшиқчи JUJU, шунингдек, ўзбекистонлик оила Обиджон Ҳакимов ва унинг рафиқаси — япониялик Кана Мори иштирок этди.

«Буюк ипак йўлининг мафтункор мамлакати» деб номланган ярим соатли дастурда Япония жамоатчилиги Самарқанд, Бухоро, Хива ва Фарғона шаҳарларининг сайёҳлик салоҳияти ва тарихий обидалари билан таништирилди. Шунингдек, япон томошабинларига ўзбек халқининг бой маданияти, қадимий тарихи, меҳмондўстлиги ва кундалик ҳаёти ҳақидаги ранг-баранг лавҳалар кўрсатилди.

Батафсил

https://t.me/aoka_uz