Get Mystery Box with random crypto!

Журналист ва блогерлар ўртасида танлов Жамиятда ўқитувчиларга | AOKA - Rasmiy kanali

Журналист ва блогерлар ўртасида танлов

Жамиятда ўқитувчиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, ота-оналар ҳамда ўқувчи ёшлар ўртасида таълим-тарбиянинг аҳамиятини кенг тарғиб этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги танлов эълон қилди.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

энг яхши босма ОАВ журналисти;
энг яхши интернет нашр журналисти;
энг яхши теле-журналист;
энг яхши радио-журналисти;
энг яхши фотосуратчи;
энг яхши блогер;
энг яхши видеолавҳа.

Ғолиблар қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:

Чуқур маъноли, яхши тадқиқ этилган, мазмундор материал;
Мисоллар ва ишонарли фактларга асосланган материал;
Ғояси аниқ ифодаланган материал;
Креатив ёндашув;
Ёритишдаги маҳорат;
Мавзунинг долзарблиги;
Материални тақдим этиш шаклларининг янгилиги ва ўзига хослиги;
Ижтимоий тармоқлар ёҳуд ОАВ орқали оммалашгани.


Танловда қатнашиш истагидаги бўлганлар ўз ишларини @tanlov_xtvbot манзилига юбориши лозим.

Ижодий ишлар 2021 йилнинг 13 мартидан 1 июнигача бўлган даврда тақдим этилиши ва шу давр оралиғида эълон қилинган бўлиши шарт.

Танлов ғолиблари 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами арафасида эълон қилинади ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Қўшимча маълумот учун:
(+99871) 241-06-13

https://t.me/aoka_uz