Get Mystery Box with random crypto!

Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти: давлат божи 50 фоиз | AOKA - Rasmiy kanali

Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти: давлат божи 50 фоизга камайтирилади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қатор қонунчилик ҳужжатлари депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Жумладан, “Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) фаолияти билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама ва савол-жавоблардан сўнг депутатлар томонидан қабул қилинди.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, телерадиоэшиттириш тизимини модернизация қилишга, миллий мазмундаги дастурларни тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга, шунингдек истеъмолчиларга замонавий миллий мазмундаги дастурларни тақдим этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Хусусан, телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишга доир лицензия берганлик учун давлат божининг миқдорини 50 фоизга камайтириш белгиланмоқда. Давлат божини йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, маъмурий ислоҳотлар натижасида қайта ташкил этилган ижро этувчи ҳокимият органининг номини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт