Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар йили 30 январь - Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом К | AOKA - Rasmiy kanali

Ҳар йили 30 январь - Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кунни хотирлаш доимий анъанага айланган.

Шу муносабат билан, бугун, 30 январь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари ҳам Ислом Каримов монументи пойига гуллар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Тадбирда Ислом Каримовнинг узоқ йиллик фаолияти ёдга олинди, унинг мамлакат ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилди.

@aoka_uz