Get Mystery Box with random crypto!

Истиқболли журналистларнинг ижодий ишлари жамланган «Умид ёғду | AOKA - Rasmiy kanali

Истиқболли журналистларнинг ижодий ишлари жамланган «Умид ёғдуси» китоби тақдимоти ўтказилди

Бугун, 2 март куни Миллий матбуот марказида «Таълим-медиа» нашриётида чоп этилган «Умид ёғдуси» китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Журналистлар ижодий уюшмаси мутасаддилари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

«Умид ёғдуси» тўплами ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган «Ёш юраклар садоси» лойиҳаси доирасида чоп этилди. Китобга соҳада камол топаётган олтмишга яқин ёш журналистнинг ижодий ишлари саралаб киритилган.

Шунингдек, ушбу тўпламга 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарши кураш, рўй берган табиий ва техноген офатларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар, бу жараёнда меҳр-оқибат, сабр-тоқат, бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва саховатпешалик каби халқимизга хос қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти, бугунги куннинг қаҳрамонлари — шифокорлар ва эл манфаати йўлида мураккаб карантин шароитида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаган фидойи инсонлар ҳақидаги мақолалар жамланган.

Тадбир давомида Журналистлар ижодий уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов жорий йилнинг ёз фаслида Бўстонлиқда ижодий изланишда бўлган журналистлар учун семинар ташкил этиш режалаштирилаётганини ва унда тажрибали ОАВ ходимлари томонидан маҳорат дарслари ўтилишини айтди.

Тўплам Республика товар-хомашё биржаси ҳомийлигида 1000 нусхада чоп этилган. Тадбир сўнгида иштирокчи ва муаллифларга китоблар тарқатилди.

@aoka_uz