Get Mystery Box with random crypto!

​​Инновациялар эски муаммоларга янги ечимлар топадиган, янги ғ | Allaev Uz (16 )

​​Инновациялар эски муаммоларга янги ечимлар топадиган, янги ғояларга эга янги кишилардан туғилади. Инновация деганда одатда биз замонавий технологиялар билан боғлиқ бирор катта нарсани фараз қиламиз. Лекин, кундалик ҳаётда ҳам оддий кичик ўзгаришлар инновация бўлиши мумкин.

Буни хизмат кўрсатиш соҳаси мисолида кўриб чиқамиз. Хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайдиган ва яхши даромадга эга бизнеслар кўп.

Баъзи тадбиркорлар мутлақо янги инновацион хизмат яратиб муваффақиятга эришишади. Бунга мисол қилиб, Paynet асосчиси Ботир Орифхўжаевни, ёки MyTaxi ва Workly асосчиси Акмал Файзиевни мисол қилиш мумкин. Булар ўз даврларида бозорда бутунлай янги инновацион хизмат таклиф қилишган.

 Бироқ кўпгина сервислар одатий хизмат турларини таклиф этади ва улар орасида рақобат кучли. Бундай вазиятда ўз соҳасида нима инновация қилса бўлади? Энг яхши ечим эски муаммоларга янгича инновацион креатив ёндашув. Хизмат турига мижозга ёқадиган ва унинг эсида қоладиган элемент киритинг. Мана шу сиз қилган инновация бўлади.

 Яқинда бир етказиб бериш хизматидаги рекламага кўзим тушиб қолди. Унда “45 дақиқа ичида буюртмангизни етказиб берамиз ёки маҳсулотимиз бепул” деган ёзувлар бор эди. Бу ҳам мижозга ёқадиган таклиф ва у рекламанинг қанчалик рост ёки ёлғонлигини текшириб кўриш учун ҳам ҳеч бўлмаганида бир марта ушбу хизматга мурожаат қилиши мумкин. Яна бир мисол, турк таомларини яхши кўрувчи яқин бир танишим айнан бир ресторанга боришини айтиб қолди. Сабабини сўраганимда эса шундай жавоб берди: “Мен борган турк ресторанларининг фақат шунисидагина бош ошпаз айланиб юриб хўрандалар фикрини сўрайди ва бу менга ёқади”.

Сиз инновация қилишингиз учун янги кашфиётчига айланишингиз шарт эмас, шунчаки мавжуд соҳада ўзгариш қила олишингиз, ундаги муаммоларга ечим топишингиз мумкин.

Мана шу кичик инновациялар якунда сизни ўз бозорингизда ажралиб турувчи муваффақиятли компанияга айлантириши мумкин.



@allaevuzb