Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz (16 )

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 ) A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 )
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.82K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 69

2022-09-03 12:00:06
Хитойнинг Чунсин шаҳрида одамлар кутубхонанинг очилишини кутиб, навбатда туришибди.

Афсуски, бизда 2 та сабабга кўра, бунақасини учратмайсиз.

Биринчидан, бизда китобга эмас, машинага ёки ошга навбатда туришади. Иккинчидан, бизда бунақа бир қатор бўлиб навбатга туришмайди. Ҳамма эшикни олдида, ким биринчи кириш учун талашаётган бўларди.


@xushnudbek
1.6K views09:00
Ochish/sharhlash
2022-09-02 14:37:44 #tavsuyu

"Осмондаги болалар"нинг навбатдаги сони меҳмони Давронбек ака Тожиалиев эканлар. Премьера уч соатдан кейин. Давронбек ака манга доим ҳақиқий зиёли сифатида кўринганлар, шахс сифатида ҳурмат қиламан.



2.3K views11:37
Ochish/sharhlash
2022-09-02 11:48:04
#kreativ_reklama

Бразилияда кир ювиш машинаси рекламаси:

Бизнинг кир ювиш машиналари шунчалик тинч ишлайдики, ҳатта кийимингиздаги лого ҳайвонлар ҳам мизғиб олишади.


PS: Расмий кафолатга эга кир ювиш машиналарини Asaxiy дан харид қилишингиз мумкин))


@allaevuzb
2.8K views08:48
Ochish/sharhlash
2022-09-02 09:48:41 ​Иккинчи жаҳон урушида АҚШ Германиядан олдин ядро қуролини яратиш учун жиддий ҳаракат қилган. Шу мақсадда АҚШнинг энг кучли физик олимларини жамлаган "Манҳеттен лойиҳаси" тузилган. Олимлар орасида энг машхури атомларнинг қурилиш квант назариясига асос солган Нильс Бор бўлган. Уни физиклар оламида авторитет деб билишган. Жамоада ҳеч ким уни фикрларини рад этмаган, баҳссиз сўнгги ҳақиқатдек қабул қилинган. Нильс Бор нима деса атрофидагилар фақат олқишлашган. Нильс ўзига жуда ишониб юборган ва баъзида қўпол хатолар қилган.

Жамоадаги юзлаб олимлар орасида Роберт Фейнман исмли ёш физик ҳам бўлган. Бор айнан Фейнманни ўзига ёрдамчи қилиб танлайди ва у билан доимий муҳим масалаларни муҳокама қилади.

Нима учун айнан Фейнман? Чунки у фақат ўз иши физика билан шуғулланган ва ҳеч кимнинг шахсияти билан қизиқмаган. Унга, Борнинг кимлигининг аҳамияти ҳам бўлмаган. У қўрқмасдан Борга унинг баъзи ғоялари қўпол хато ёки аҳмоқона эканини айтолгани учунгина, Бор уни қадрлаган

Бу воқеа бошқарув тизими учун ажойиб дарсдир. Ким бўлишидан қатъий назар, ҳар доим ҳақиқатни айтишдан, ойна тутишдан қўрқмайдиган инсонлар жамоаларга керак. Раҳбар қанчалик буюк бўлмасин, уни атрофидагилар фақат олқишлаш ва фикрларини тасдиқлаш билан овора бўлишса, катта эҳтимол билан жамоа нотўғри йўналишга кетиб қолади.


Расмда Нильс Бор Эйнштейн билан бирга. Расм Яндексдан олинди.


@allaevuzb
3.0K views06:48
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:34:44 Нимагадир ҳақиқатнинг энг катта душмани ёлғон деб ўйланади. Аслида, ҳақиқатнинг энг катта душмани ҳукмдир. Ҳақиқатни, уни айтганни ҳукм қилсак, ҳақиқат айтилмайди, уни билганлар жим туради. Ҳақиқат ҳукм қилинмаса, ёлғон унинг айтилишига ҳалақит бермайди.

Ҳақиқатни айтаётган оғизларга ҳукм қилиниши хавфли. Жамиятнинг бир қисми ёппасига ҳақиқатни айтаётганларни ҳукм қилса, у жамият келажаги учун қўрқиш керак.

@allaevuzb
1.3K views14:34
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:31:55 Уруш бошлангандан бери Россияда сирли тарзда бирма-бир энг кучли топ менежерлар ўлмоқда. Уларнинг сони ўндан ошиб кетди. Менежерлар кўпроқ нефт ва газ соҳасида фаолият юритишади. Уларнинг орасида оиласи билан отиб кетилганлари, бассейнда чўкиб ўлганлари, авария бўлганлари, касалхона томидан тушиб кетганлари ҳам бор. Қолган бир қисми ФСБ томонидан ўз жонига қасд қилгандек тақдим қилинмоқда.

Уларнинг ўлими ҳақида турли хил версиялар авж олмоқда. Ўйлайманки, бир кун келиб Кремль нима учун топ менежерлардан қутилишга қарор қилганлигини билиб оламиз.


@allaevuzb
2.2K viewsedited  12:31
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:43:15 Ҳамма жой табрик бўлиб кетади учун одатда байрамга бағишлаб пост ёзмайман. Лекин, бугун фақат яхши ният билан Мустақилликка бағишлаб пост ёзишга қарор қилдим чунки бу кун бу мамлакатдаги энг улуғ, энг муқаддас байрам бўлиши керак.

Мамлакатимиз 31га кирибди. Биз энди ёш Республика эмасмиз. Айни масъулиятни бўйинга оладиган, ўсиб улғайиб, ўз қарорлари учун жавоб берадиган ёшдамиз. Шунақа экан, мамлакатимиз тақдирига ва келажагига оид муҳим муаммоларни ечиш айнан бизга насиб этсин. Келажак авлодга бугунгидан яхшироқ давлатни қолдирайлик. Биз ҳеч қачон ҳуқуқий, демократик, дунёвий, қудратли давлат қуриш йўлидан чалғимайлик. Глобал иқтисодиётга сезиларли ўринга эга, қонун устувор, ҳар бир фуқаросини қонун ҳимоя қиладиган, шахслар эмас, тизим ишлайдиган мамлакатни қуриш бизга насиб қилсин.

Мустақиллигимиз ва озодлигимиз абадий бўлсин. Ўт, сув, толибон ва рашист балосидан ўзи асрасин.

Бу мамлакат фарзандлари бошқа миллат ёки бегона ғоядан эмас, Ӯзбекистонлик эканлигидан, Республика фуқароси эканлигидан фахрланиб катта бўлсин.

Ватан бизни тақдиримиз, мана шу тақдирга абадий мустақиллик ёзилган бўлсин. Байрам муборак Ўзбекистонликлар!


@allaevuzb
2.8K viewsedited  08:43
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:18:53
Байрамда Asaxiy Books китоблари чегирма нархда:

http://asaxiy.uz/u/630dddf9e082d
2.7K views08:18
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:38:36 Давлат раҳбари бугун Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрган. Қуйидаги жойида айтилган сўзлар эътиборимни тортди:

– Кўраяпсизлар, дунёда рақобат, таҳдидлар кучайиб бораяпти. Хавф ёнимизда юрибди. Бунга тайёр бўлиш учун ҳамиша огоҳ бўлиш зарур. Бугунги эмин-эркин ҳаётимизга шукрона айтиш билан бирга эртанги кунимизни мустаҳкам қилишимиз керак. Қачон мустаҳкам қиламиз? Билимли бўлсак. Агар боболаримиз буюклигидан руҳланиб, ҳар бир соҳа бўйича таълимни мукаммал қилсак, манаман деган давлатдан кам жойимиз йўқ. Болаларимизни зўр ўқитсак, натижа биз кутгандан ҳам яхши бўлади. Мустақиллигимиз барқарор ва абадий бўлади.


@allaevuzb
666 views11:38
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:41:34 Ҳали ўқув йили бошланмасдан туриб мактаб дарсликларини сўраб бошлашди. Лекин, нимагадир мактаб дарсликлари сотуви таъқиқланган ва расман харид қилиб сотиш имкони йўқ.

Ўтган йилларда ҳам ота-оналар Asaxiy га бу масалада кўп мурожаат қилишганди. Дарслик етишмовчилиги, эскириши, болалар йўқотиб қўйиши каби ҳолатларни ҳисобга олса, дарсликлар эркин сотувда бўлиши фойдалироқ бўларди деб ўйлайман.


@allaevuzb
1.5K views10:41
Ochish/sharhlash