Get Mystery Box with random crypto!

​Жо Байденнинг халқаро сиёсатдаги илк қадамлари бошланмоқда. Ҳ | Allaev Uz (16 )

​Жо Байденнинг халқаро сиёсатдаги илк қадамлари бошланмоқда. Ҳозирча ҳаммаси жуда қизиқарли. Масалан, АҚШ президенти Эрондаги молиявий аҳволни яхшилаш учун халқаро ёрдамларга қўйилган санкцияларни бекор қилмоқчи. Шунингдек, халқаро валюта жамғармаси томонидан Эронга кредит тақдим этилишига АҚШ қарши эмас.

Яқин Шарқ учун яна Байден билан ўзгарган нарсалардан бири Яман урушидадир. Байден Саудия Арабистонини Яманга ҳужумларда қўллаб-қувватламасликка қарор қилди. Саудия Арабистони билан АҚШ алоқалари журналист Хашогги ўлдирилиши биланоқ бузилганди. Ўша пайтда Саудия Арабистонини санкциялардан Трамп администрацияси сақлаб қолганди.

Шу вақтга қадар Ямандаги урушда АҚШ Саудия Арабистонига разведка маълумотлари, шунингдек логистика масаласида ёрдам бераётганди. Шунингдек Байден администрацияси томонларни музокара столи атрофида йиғишга ҳаракат қилмоқда.

Янги Президентнинг Марказий Осиё бўйича позицияси ҳали-ҳануз аниқ эмас. Россияни ашаддий душман деб билувчи Байденнинг Марказий Осиё билан алоқаларини ҳам кузатиш жуда қизиқарли бўлади.


@allaevuzb