2021-02-13 15:40:06
Ҳар куни:
- Бизнес юзасидан бир нечта учрашувлар
- Ишхонада иш назорати, турли муаммоларни ечиш
- Кичик мажлислар
- Блог ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни юритиш, телеграм, почта ва мессенжерларга жавоб бериш
- Турли хил тадбирларда иштирок этиш
- Тренинглар ўтиш
- 100-150 бет атрофида китоб ўқиш
Ундан ташқари ҳар йили 2-3та янги лойиҳа ташкиллаштирамиз, бизнесда доимий стратегик ўзгаришлар бўлади. Шунингдек, уч боланинг отасиман. Оилага доимий вақт ажратиш керак.
Буларга улгуришнинг ягона йўли вақтни самарали тақсимлаш, ишни тўғри ташкиллаштиришдир. Менда ишни нотўғри тақсимлаш ҳуқуқи йўқ чунки бошқачасига ҳаммасини пачаваси чиқади.
Мен нима қилишни ўйлаб томга қараб ётолмайман, олдиндан нима қилишимни билиш жуда муҳим. Бугун нималар қилишим бир кун олдин ўйланган ва чизилган бўлади. Одатда кўплаб раҳбар ва менежерлар бир ҳафта ёки бир ойдан кейин нима қилиши керак эканлигини яхши билишади.
Ҳеч қачон орзулар сари интилишга, тақдирни ўз қўлига олиб ҳаракат қилишга вақтим йўқ демаслик керак, деб ўйлайман. Яхшиси, ишни шундай ташкиллаштириш керакки, сизда ҳамма муҳим нарсаларга вақт етсин. Сиз баҳона эмас, ҳаммасига эришиш учун имкон қидиринг. Вақтингизни бошқаришни, ишни ташкиллаштиришни, энг муҳим ишларни энг аввал қилишни ўрганинг.
Буни қандай қилиш ҳақида сизга бугун ажойиб китобни тавсия қилмоқчиман. Бу китоб сизга самарадорликни ошириш учун ажойиб қўлланма бўлади. Ўзимга фойдаси жуда кўп текканлиги учун ҳам бу китобнинг таржимасига бошиданоқ жиддий қараб, бутун жараённи назорат қилганман. Мен учун китобдаги ишни ташкиллаштириш, вақтни тақсимлаш сирларини бошқалар ҳам билиши жуда муҳим бўлган. Бу машҳур Браян Трейсининг «Самарадорликнинг 21 йўли» китобидир.
Сизга ушбу китобни ўқиб чиқишни чин кўнгилдан тавсия қиламан.
https://asaxiy.uz/product/knigi/badiy-adabiyot/zha%D2%B3on-adabiyoti/brajan-trejsi-samaradorlikning-21-juli
@allaevuzb
1.2K viewsedited 12:40