Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz (16 )

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 ) A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 )
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.82K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 71

2022-08-28 09:05:23 Сўнгги йилларда ўқитувчи ва врачлар даладан қайтди, лекин прокурор ва ички ишлар қайтмади.

Секторларга бўлиниб прокурорлар ҳам Ички ишлар ҳам далада нимаики ишлар бўлса қилишяпти.

Акалар ўзининг оператив камуфляж формасини далага борганда кийишяпти. Бу мутлақо нотўғри тизим деб ҳисоблайман. Фермерларга берилган эркинлик улар ғаллани ўзлари ҳимоя қилишига, яхши бозор нархида пули берилса уйидаги подвалга ғамламай ўзи опкелиб давлатга сотишига олиб келади.

Ҳаммага ўз ишини қилишга қўйиб бериш керак. Функционал вазифасидан ташқари бўлган ишлар ходимларда касбга нисбатан мотивацияни тушуради, бора бора 57 бал олганлар билан тизим тўлиб кетади. Ақлли боллар бу соҳалардан қочади ва узоқ перспективада жиноятский жамиятга айланишимизга олиб келади.

Уларни ўз ишларини қилишга қайтарайлик!

@nurbekalimov
3.6K views06:05
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:55:01
6.5K views07:55
Ochish/sharhlash
2022-08-26 16:35:02 Юқоридаги постни 2020 йилда ёзгандим. Ўзи умуман бу масалани доимий кўтариб келганман. Орадан икки йил ўтиб навбатдаги аёл эри томонидан ўлдирилди ва афсуски бу охиргиси эмас. Икки йилда давлат бюджетидан аёллар масаласига миллиардлаб пул сарфланди. Икки йилда бир нечта аёл қурбон қилинди.

Кеча Наманганда аёлни темир йўлга боғлаб кетишган, поезд иккига бўлиб юборган.

Бугун аёлини сўйиб ўлдирган эркак ҳақида маълумот чиқди.

Афсуски, ҳали бу мавзуга кўп қайтамиз.

@allaevuzb
4.7K views13:35
Ochish/sharhlash
2022-08-26 15:01:47 Аёллар ҳуқуқи масаласи замонавий Ўзбекистоннинг энг жиддий муаммоларидан биридир. Сўнгги ойнинг ўзида аёллар ҳуқуқи масаласида жамоатчиликни ларзага солган бир нечта воқеалар юз берди.

Улардан, доимий зўравонликка учраб келган Самарқандлик келин, ўзини ёқиб юборган аёл ва бугун эри томонидан ахлат ейишга мажбур қилинган аёл воқеаси ажралиб чиқди.

БМТ хулосасига кўра, қанчалик аёл ҳуқуқлари кафолатланса, иқтисодиёт шунчалик ривожланган бўлади, демократия ҳам мустаҳкам бўлади. Иқтисодиётнинг ва демократиянинг ривожланганлик индекси аёллар ҳуқуқи таъминланганлик даражасига боғлиқдир.

Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик, жинсий тегажоғлик, мажбурлаб турмушга чиқариш, таълим олишига ҳалақит қилиш, одам савдоси каби ҳоллар кенг тарқалган. Шунингдек, ҳали ҳануз аёллар ва эркаклар маошлари ўртасида сезиларли фарқ мавжуд ва аёлнинг карьера қилиш имконияти эркакларникидан анча паст.

Аёллар ҳуқуқларини таъминлаш бу замон талаби. Лекин, жамоатчиликнинг маълум қисми аёллар ҳуқуқи соҳасида ўзгаришларга қарши. Феминистларнинг ҳар қандай ҳаракати кучли эътирозларга, баъзан таҳдидларга сабаб бўлади. Тошкент шаҳрида бир неча ой олдин аёллар томонидан уюштирилган флешмоб кучли эътирозларга сабаб бўлганлигига гувоҳ бўлгандик.

Бу долзарб мавзуда йиллар давомида ўзгаришлар қилиб боришимиз керак бўлади. Қуйидаги ҳаракатлар билан аста-секин натижаларга эришса бўлади деб ўйлайман.

1. Аёллар таълимига эътиборни кучайтириш. Қизларга ўзларининг фундаментал ҳуқуқларини тушунтириш, жисмоний ёки жинсий зўравонликка қарши қандай курашиш ҳақида маълумотларни бериш.

2. Аёллар ҳуқуқлари бўйича фуқароларнинг ўзлари томонидан тузилган нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш. Фуқаролик жамиятини эътиборини муаммога қаратиш.

3. Мажбурий турмушга бериш ҳолатларига қарши курашиш. Оилани қутқариб қоламан деб маҳалла томонидан ажрашишларга қаршилик қилишни тўхтатиш.

4. Мажбурий меҳнат ва меҳнат миграциясига қарши курашиш. Ўзбекистон шароитида мажбурий меҳнат қурбонлари кўпинча аёллардир. Аёллар қишлоқ хўжалиги соҳасидан тортиб, шаҳарларда ободончилик ишларига мажбуран жалб этиш ҳолатлари қайд этилган эди. Шунингдек, аёллар миграцияси, уларни жинсий қуллар сифатида сотилиш ҳолатлари ҳам кўп. Натижада, Туркия, араб давлатлари, Россия, Ҳиндистонда минглаб аёлларимиз бугун фоҳишалик қилишмоқда.

Кучли аёлсиз кучли жамият қуролмаймиз. Чунки кучли жамиятни аёл тарбиялайди. Фарзандларимиз бахтли, билимли, кенг дунёқарашга эга бўлиб катта бўлишларини хоҳласак, бизга кучли аёллар керак.

Бу соҳада ишлар йиллар давомида олиб борилиши керак. Аёлларни эҳтимолий жиноятчи сифатида рўйхатларга қўшиш ёки уларга Зулфия шеърларини эшиттириш каби ҳолатлар муаммога ҳеч қандай ечим бермайди. Аксинча, бу мавзуга жиддий қарамасак, йилдан йилга вазият оғирлашиб боради.

@allaevuzb
4.3K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:02:32 Нотаниш одамлар билан танишинг, суҳбатлашинг.

Бугунги таймсдаги Бруксни ёзгани жуда зўр мақола экан. У бир нечта тадқиқотлардан хулоса келтирмоқда.

Қизиқ иқтибос:

«Кўпчилик ижтимоий интеракциядан (тўқнашув/суҳбат) қанчалик завқ олиши ҳақида систематик равишда хато қилади. Масалан, тадқиқотларга кўра, транспортда юрадиган йўловчилар, агар нотаниш одам билан суҳбат қилсалар — йўл анча ёқимсиз бўлади деб ўйлашар экан. Тадқиқотчилар эксперимент қилиб кўришибди, экспериментда бир гуруҳ одамларга йўлда кетаётиб бегона билан суҳбатни бошлаш айтилган, бошқа гуруҳга эса ундай қилиш айтилмаган. Қизиқ томони, экспериментда нотаниш одамлар билан суҳбатни бошлаган одамларни йўл ва саёҳатлари — экспериментда суҳбатни бошлаши керак бўлмаган гуруҳдан кўра анча ёқимлироқ бўлган. Бу тадқиқотни қизиқ томони, деярли барча одам, биров билан суҳбат қилиш ғоясини бунчалик ёқимли бўлади деб ўйламас экан. Жим кетишни хуш кўради ва суҳбат қилмасликни анча ёқимли деб ўйлайди.»

Мен ишлайдиган кафедрадаги бир тадқиқот ҳақида ҳам ёзибди Брукс. Став Атир — Висконсин профессорини шу масалада бир тадқиқотига кўра, аксарият инсонлар нотаниш ва бегоналар билан суҳбатдан кам нарса ўрганаман деб ўйлашар экан, лекин суҳбат қилишса, қанчалик кўп ўрганганларини кутишмайди.

Мен шуни шахсий ҳаётимда жуда кўп шоҳиди бўлганман. Бу адабиётни билмасамда, амалда кўп қилган эканман. Нотаниш инсонлар билан танишиш ва нотаниш инсонлар билан суҳбат қилишни жуда ёқтираман. Сабаблари ҳам сал эгоистик бўлиши мумкин — чунки кўп нарса ўрганаман. Деярли ҳеч суҳбат бўлмадики — бир нарса ўрганмадим.

Қандайдир маънода, Брускни бу мақоласидаги маслаҳат мен қиладиган одатни рационаллаштиришдек туюлди. Шунинг учун мени хулосаларим анча нохолис бўлиши мумкин.

Ўтган ҳафта яқин дўстлар билан айнан шуни муҳокама қилган эдик. Бир нарсани тўғри айтишдики, мен деярли ихтиёрий таклифга ва ихтиёрий одам билан гаплашиш имкониятига «йўқ» демайман. Шу нарса менга ёрдам берган — кўп яқин бўлиб кетган ўртоқларни, дўстларни, ва танишларни ҳам, ихтиёрий суҳбат оқибатида орттирганман.

Инсонлар мактаб ва университетдан кейин, янги қалин дўст топиши жуда қийин. Буни устига, нотаниш инсонлар билан танишишни хоҳламасликлари, бу масалани 30дан ошганлар учун жуда қийин қилиб юборади.

Лекин айтиш жоизки, мақоладаги хулосалар ғарбдаги ўқувчига кўпроқ тегишли. Маслаҳатларни кўпи, Ўзбекистондагилар учун у даражада таалуқли эмас. Бизда одатда бегоналар билан гаплашиш маданиятимизда нормал қаралади. Асосан ёши катталар бегоналар билан суҳбатни бошлашади ва уларга мурожаат қилса — илиқ қабул қилишади. Шу маънода Тошкент ҳам озгина осиёлашмоқда. Яъни Тошкентдаги ёшлар ичида бу нарса унчалик кенг тарқалмаган бўлиши мумкин, лекин мен унча ҳавотирланмайман, чунки барибир аҳолимиз анча чуқур ижтимоий ҳаётга эга.

Мен Сингапурдан кейин АҚШга келганимда, магазинда навбатда турган одам мени саватимдаги олмаларга қараб — «олма чиройли экан, қанчадан сотиб олдинг» деб сўраган эди. Сингапурда бундай суҳбатни эшитиш умуман эҳтимоли паст нарса бўлгани учун, анча таажжубланган эдим. Бундан олдин фақат эски Кўкча бозорида (ҳатто Чорсуда ҳам бундай бўлмас эди) шуни кўрганман: нотаниш одам, бошқа нотаниш одамни харидлари ҳақида, нархлар ҳақида сўраши ғайри табиий эшитилган.

Ҳозир ҳам, кичик шаҳарда яшаганим учун, нотаниш одамлар бир-бирлари билан суҳбат қилишларини кўп кўраман. Лекин, Осиёнинг кўп жойларида, ҳатто дейлик Россияда — нотаниш одамлар бир-бирлари билан суҳбат қилиш эҳтимоли паст. АҚШда ҳам бу муаммо кучаяётганини қайд этмоқда Брукс.

Хуллас, мақолани ўқинг, қизиқ ёзилган. Айтмоқчи, ғарбий дунёда энг муҳим тиббий масала бу инсонларни ёлғизлиги. Шу контекстни унутмаган ҳолда ўқисак, мақола янада муҳимроқдек туюлади.
3.6K views09:02
Ochish/sharhlash
2022-08-24 16:23:20 Profi University асосчиси, тадбиркор Бектош Хатамов университетда коррупцияга қарши қандай курашаётганлиги ҳақида ёзмоқда:


Коррупцияга қарши курашинг ва камроқ тўланг.

Бу постим “Profi University” талабаларига бағишланади. Қанча ҳаракат қилмайлик, баъзи ўқитувчилар барибир эски одатларини қилиб сессия пайти пул олиш ҳаракатида бўлишган, биз бу ҳолатга жуда ҳам қаршимиз, энди шундай ўқитувчиларни аниқлаш учун бугундан талабалар билан ҳамкорликка киришдик.

Қайси талаба коррупцияга йўл қўйган ёки пул олиш илинжида бўлган бирор ўқитувчи ҳақида маълумот берса ва ўша маълумот тасдиқланса, маълумот берган талаба ўз шартномасининг 10 фоизи миқдорида чегирмага эга бўлади.

Биз билан бирга коррупцияга қарши курашинг ва камроқ тўланг. Агар сиз коррупцион ҳолатга дуч келган бўлсангиз ва пул беришга мажбур бўлган бўлсангиз, ҳозироқ бизга хабар беринг ва чегирмага эга бўлинг.


@allaevuzb
4.8K views13:23
Ochish/sharhlash
2022-08-24 15:21:14 Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси берган маълумотлар:

Францияда ўқийдиган талабаларнинг 14 %и чет элликлар ҳисобига тўғри келади. Бу рақамда 350 000тани ташкил этади.

Ўзбекистондан бугунги кунда 160та талаба Францияда ўқийди. Бу йилдан бошлаб Францияда ўқиш учун бериладиган грандлар сони ўттизтага етибди. Улардан саккизтаси Президент ташаббуси билан ташкиллаштирилган "Эл-юрт умиди" фонди билан ҳамкорликда берилар экан.

PS: Ман Францияга ўқишга кетганда, йилига 15та гранд бериларди. 12 йилда икки баробар ошибди.


@allaevuzb
5.2K viewsedited  12:21
Ochish/sharhlash
2022-08-24 12:12:44 ​Бугун мен учун қаҳрамон бўлган бир гуруҳ ҳамюртларимиз ҳақида айтиб бермоқчиман.
Май ойининг охирида янги китоб чоп этиш учун пул керак бўлганда 999 000 Сўмга 50та китоб акциясини ўйлаб топдик. Китобларни ўртача 20 000 Сўмдан сотдик, бу тўпламдаги айрим китобларнинг ҳатто қоғозига кетган нарх эмас. Ўшанда тўпламни фақат 10 кун давомида сотишни ўйлаган эдик. Кейинчалик, турли хил нашриётлар тўпламга ўз китобларини таклиф қилишди, ўзимиз ҳам тўпламга кетган харажатларни маркетинг харажати деб қарадик ва акция давом этаверди. Натижада, мана 3 ойки 999 000 Сўмлик 50та китоб тўплами сотилмоқда.

Буюртмалар орасида таҳлил қилиб чиқиб бир нарсага гувоҳ бўлдим, тўпламлар энг кўп мактаблар ва ўқув марказларига етказиб берилган. Яхшилаб қизиқсак, кўплаб инсонлар тўпламни ўзлари ўқиган мактабларга ёки ўқув марказларига совға қилишган. Чет элдаги, масалан Германиядаги баъзи юртдошларимиз ундан ҳам ўтиб кетиб, 250 долларлик 100дан ортиқ китобдан иборат алоҳида тўплам қилиб чекка вилоятларга жўнатишган. Бир Жиззахлик акамиз бўлса 15та мактабга тўплам совға қилган.

Ман бу инсонлардан жуда миннатдорман ва ман учун булар ҳақиқий яширин қаҳрамонлардир. Ҳар бирларига болалар китоб ўқишига сабаб бўлаётганликлари учун чин миннатдорчилигимни билдираман. Шунақа инсонлар борки, келажакка бўлган умид инсон қалбида ёниб туради.


@allaevuzb
11.5K views09:12
Ochish/sharhlash
2022-08-23 23:07:52
2022 йилда кўрган энг таъсирли кино французлар олган “Hors norme“ (Особенные) бўлди. Тан олиб айтай, хотинни олдида кўздан ёш чиқмасин деб босим билан кўрдим))

Кино нима ҳақида?

Аутизм ва ўхшаш касалликларда касалхоналар ва давлат ижтимоий тизимлар назорат қилолмайдиган ҳолатлар бор. Баъзида улар атрофдагилар учун ҳатто хавфли бўлиб қолишади. Шунақа вақтда кўнгиллилар тузган ассоциациялар пайдо бўлади. Улар стандарт тиббиёт ҳеч нарсага эришолмаган ҳолатларда бемор ҳолатини яхшилашга ва жамиятга қайти интеграция қилишга эришишади. Лекин, ассоциациялар лицензиясиз ва руҳсатларсиз кўнгиллилар томонидан очилган эди. 2017 йилда улар фаолиятини ўрганган давлат комиссияси уларни таъқиқлаш эмас, рўйхатдан ўтказиб қўллаб қувватлаш кераклиги ҳақида хулоса беради. Фильм шу хақида.

Фильмда Венсан Кассель ва Реда Катеб ажойиб ролларни ижро этишган. Одам жиддий ижтимоий муаммо ҳақида жиддий фильмни маза қилиб кўрди.

Ҳаммага демийману, ўйлашга мажбур қиладиган киноларни ҳазм қилиб биладиганларга #тавсую

@allaevuzb
5.1K views20:07
Ochish/sharhlash
2022-08-23 19:42:02
Bu yl oqwga topwrgn ayrm apturentlar xaqida.
Тўлиқ инфо: https://human.uz/2/19/8644

Карикатура: @habikatura
4.0K views16:42
Ochish/sharhlash