Get Mystery Box with random crypto!

Сизнинг бандлигингиз давлат ҳимоясида Аҳоли бандлиги ҳамма вақ | Адолат СДП| Андижон вилоят

Сизнинг бандлигингиз давлат ҳимоясида
Аҳоли бандлиги ҳамма вақт долзарб вазифалардан бири. Бу борада аниқ тизим яратилганига қарамай фуқаролар бандлигини тўла таъминлашга эришилмаётганидан кўз юмиш қийин. Аслида жамиятда бир нафар фуқаронинг ишсизлиги ҳам катта муаммо. Чунки унинг ортида ўзи билан бирга оила аъзолари ҳам бор.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Конституциямизда мазкур масала қонунан мустаҳкамланмоқда. Аниқроқ қилиб айтганда бу вазифани давлат ўз зиммасига оляпти. 43-моддада “Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради. Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради”, дея белгилаб қўйилди.
Албатта бу яхши. Давлат нафақат иш билан таъминлайди, ҳимоя қилади ва маълум бир касбга ҳам йўналтиради. Ҳатто 42-моддага асосан ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Қолгани энди фуқаронинг ўз қўлида.
Бир сўз билан айтганда, сизнинг бандлигингиз Конституция билан кафолатланади. Шундай экан унги амал қилиш бурчимиз.
Мадаминжон Мадазимов,
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси.