Get Mystery Box with random crypto!

10 бемор – 10 оила қувончи Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш до | Адолат СДП| Андижон вилоят

10 бемор – 10 оила қувончи
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш доимо “адолатчилар” эътиборида. Бу борада “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши сафидаги Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар қувонарли.
Бемор ҳамма вақт ҳам шифокор хузурига боравермайди. Касалликни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш эса ҳар жихатдан фойдали. Айни шу мақсадда партиядошларимиз ҳудудларда бўлиб аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.
Марҳамат туманидаги 31-оилавий поликлиникада ташкил этилган ана шундай тадбир биринчи навбатда фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилди. Касалликларни олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи юзасидан тушунчалар берилди.
Тиббий кўрик натижасида 100 нафардан ортиқ бемор соғломлаштиришга йўналтирилди. 10 нафар бемор шу куннинг ўзида саломатлигини тиклашлиги учун шифохоналарга жойлаштирилди. Бундан уларнинг оила аъзолари ҳам хурсанд.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.