Get Mystery Box with random crypto!

Адолат СДП| Андижон вилоят

Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят А
Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят
Kanal manzili: @adolat_andijon
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 11

2023-03-25 15:50:08 Конституциямизга бефарқ эмасмиз
Айни кунларда мамлакатмизда муҳим сиёсий жараён-жорий йилнинг 30 апрелъ куни ўтказиладиган референдумга тайёргарлик кўрилмоқда. Шу муносабат билан жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари фуқароларнинг бу борадаги сиёсий билимларини оширишга қаратилган.
Андижон туманидаги 3-сон касб-ҳунар мактабида ўтказилган “Конституция ўзимизники” мавзусидаги давра суҳбати ҳам айни шу мақсадга қаратилди. Тумандаги таьлим муассасаларининг педегоглари ва тиббиёт ходимлари иштирокидаги тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий конуни лойихаси бўйича сўз юритилди. Унга асосан Бош Қонунимизга киритилаётган ўзгартишлар, инсон омилига алоҳида эътибор қаратилаётгани кўрсатиб ўтилди.
Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова иштирокчиларни референдумда фаол иштирок этишга чақирди. Бу билан янги Ўзбекистоннинг келажагини яратишга ўз муносабтларини билдиришларини таъкидлади.
Мазкур таълим масканида бошланган тарғибот ишлари маҳаллаларда давом этди.
Зумрадой Солиева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.
58 viewsНазаров Акбаржон, 12:50
Ochish/sharhlash
2023-03-24 08:24:51
4 viewsНазаров Акбаржон, 05:24
Ochish/sharhlash
2023-03-24 08:24:51 Янгиланаётган Конституция- бизнинг келажагимиз
Янги Ўзбекистоннинг тараққиётини таъминлашга хизмат қилувчи Бош Қомусимизни янада такомиллаштириш, инсон қадрини улуғлашдек эзгу ниятни унда мустаҳкамлаб қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига таклиф бериш ва уни ҳаётимиз талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш масаласи илгари сурилди. Айни шу масалада жамоатчилик томонидан берилган таклифлар Конституциявий комиссия аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди.
Қонун лойиҳасининг ҳар бир моддаси халқчил тарзда халқимиз билан маслаҳатлашган ҳолда такомиллаштирилди. Биринчи устувор йўналиш сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қимматини улуғлаш, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаб қўйиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Кейинги йилларда аҳолини ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон сиёсатининг бош мақсадига айланди. Давлатимиз раҳбари ушбу ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида иккинчи устувор йўналиш сифатида «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган ғояни мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди. Бу инсон қадрига бўлган яна бир эътибор демакдир.
Юқоридагиларнинг тасдиғи сифатида бу йилги референдум бюллетенида «Сиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунини қабул қиласизми?» деб ёзилади. Бунга ҳар бир фуқаро фаол муносабат билдириши шубҳасиз. Чунки Конституция бизники, барчамизники.
Фотима Сиддиқова,
“Адолат” СДП Қўрғонтепа туман кенгаши раиси.
5 viewsНазаров Акбаржон, 05:24
Ochish/sharhlash
2023-03-18 16:22:05
6 viewsНазаров Акбаржон, 13:22
Ochish/sharhlash
2023-03-18 16:22:05
6 viewsНазаров Акбаржон, 13:22
Ochish/sharhlash
2023-03-18 16:22:05
6 viewsНазаров Акбаржон, 13:22
Ochish/sharhlash
2023-03-18 16:18:07 Наврўз тантаналарида андижонча палов
Андижонда ўтказилаётган Наврўз байрами тадбирлари чинакам халқ сайлига айланмоқда. “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ва Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида ёшлар учун ташкил этилган байрам тадбири ҳам катта шодиёнага айланди. Унда талаба-ёшлар билан бирга уларнинг ота-оналари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Байрамона безатилган саҳнада бадиий ҳаваскорлик жамоалари ва истеъдодли анъанавий ижрочилар томонидан миллий куй-қўшиқлар, рақс ва томошалар намойиш этилиб, тадбир қатнашчиларига байрам кайфияти улашилди. Талабаларнинг саҳнадаги маҳорати олқишлар билан баҳоланди.
Спорт ихлосмандлари томонидан кўргазмали чиқишлар ўзида спорт гўзаллигини ифодалади. Китоб кўргазмаларидан бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар ўрин олди. Миллий урф-одатларимиз акс этган ўйинлар, миллий таомлар кўргазмалари ташкиллаштирилди. “Ёш адолачилар” томонидан тайёрланган палов ҳакамлар сафидан ўрин олган “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов ва партиянинг Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов томонидан юқори баҳоланди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
7 viewsНазаров Акбаржон, 13:18
Ochish/sharhlash
2023-03-18 15:31:40
4 viewsНазаров Акбаржон, 12:31
Ochish/sharhlash
2023-03-18 15:31:40
4 viewsНазаров Акбаржон, 12:31
Ochish/sharhlash
2023-03-18 15:31:40
4 viewsНазаров Акбаржон, 12:31
Ochish/sharhlash