Get Mystery Box with random crypto!

Ҳашардаги фаоллик референдумда ҳам ўз ифодасини топади Жалақу | Адолат СДП| Андижон вилоят

Ҳашардаги фаоллик референдумда ҳам ўз ифодасини топади
Жалақудуқ туманида “Яшил макон” умуммилилй лойиҳаси доирасида умумхалқ ҳашари ташкил этилди Унда меҳнат жамоаларининг вакиллари, ташаббускор ёшлар билан бирга маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия фаоллари иштирок этди.
Тадбир аввалида сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар юртимизни янада обод бўлиши, она табиатимизни бойитишга хизмат қилишлигини таъкидлади. Ўз ўрнида халқимиз катта сиёсий тадбир-референдум олдида турганига йиғилганлар эътиборини қаратди. Янгиланаётгапн Конститтуциямизга қатор ўзгартишлар киритилаётгани, инсон қадри бош омилга айланганини билдирди.
Ўз ҳуқуқлари қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйилаётганини тушуниб етган жалақудуқликлар референдумда ҳам фаол иштирок этишларини билдирдилар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.