Get Mystery Box with random crypto!

Янгиланаётган Конституция-бизнинг келажагимиз Андижон қишлоқ х | Адолат СДП| Андижон вилоят

Янгиланаётган Конституция-бизнинг келажагимиз
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Биз янги Ўзбекистоннинг бахтли ёшларимиз!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова, маҳаллий кенгаш депутатлари, фаол ёшлар ва етти минг нафардан ортиқ талабалар иштирокидаги мазкур тадбир янгиланаётган Конституция ва унда ёшларга бўлган эътибор мавзусига бағишланди.
Тадбир давомида Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожига доир муҳим жиҳатлар хусусида сўз борди. Бош қонунимиз янги жамият барпо этиш йўлидаги ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати бўлиши, ёшлар масаласида киритилаётган моддалар ҳар бир йигит-қизнинг келажаги эканлиги таъкидланди.
Мавлуда Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
-30 апрелъ куни бўлиб ўтадиган референдумда андижонлик ёшлар фаол иштирок этишлигини билдирмоқда. Бунга етарли асос бор. Давлатимиз томонидан келажагимиз эгаларига бўлган эътибор ва яратилган имкониятлардан уларнинг ҳар бири фойдаланмоқда. Янгиланаётган Конституциямиз бу борада янада мустаҳкам асосга айланади.
Сардорбек Қосимов, халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати:
-Ўзбекистон - ёшлар мамлакати. Янги Қомусимизнинг 79-моддасида “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Давлат ёшларнинг интелектуал, ижодий, жисмоний ва аҳлоқий жиҳатдан шаклланиши ва ривожланиши учун, уларни таълим олишига, соғлиғини сақлашда, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади” дейилганининг замирида ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш, истеъдодини қўллаб-қуватлаш турганлигига амин бўламиз.
Тадбир иштирокчиларнинг тенгдошларига қарата фаол чақириқлари билан якунланди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.