Get Mystery Box with random crypto!

Фаолият сарҳисоби янги марраларга бошлади Ўзбекистон «Адолат» | Адолат СДП| Андижон вилоят

Фаолият сарҳисоби янги марраларга бошлади
Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгашининг Х пленуми бўлиб ўтди. Пленум кун тартибидан партия вилоят кенгаши ижроия қўмитасининг 2022 йилдаги фаолият ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридан келиб чиқадиган 2023 йилдаги устувор вазифалар, халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гурухининг фаолияти юзасидан ҳисоботи ва 2023 йилдаги фаолияти, партия вилоят кенгашининг 2022 йилги Устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларининг ижроси каби масалалар ўрин олди.
Шунингдек, партия вилоят Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 30 апрелъ куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси референдумидаги иштироки кўриб чиқилди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси М. Мадазимовнинг маърузасида таъкидланганидек, ҳисобот даврида партиянинг дастурий вазифаларини амалга оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, партия электорати ва аҳолининг кенг қатлами билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилиб, уларни қийнаётган, жамият ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Партия таянчи бўлган депутатлик корпусларининг ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилди. Натижада маҳаллий кенгаш депутатларининг сайловчилар билан ишлашда фаоллиги ошди, ҳудудлардаги кўплаб муаммолар уларнинг аралашуви билан ечимини топди.
Партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш, партия фаолларининг сиёсий билимлари ва фаоллигини ошириш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Йил давомида партия аъзолари сони 3599 нафарга кўпайиб, умумий аъзолар сони 32 минг 460 нафарни, БПТ сони эса
405 тани ташкил қилди.
Албатта ютуқлар қувонарли. Бироқ фаолиятда камчиликлар ҳам йўқ эмас. Жамоатчилик орасида партиявий тадбирларни ташкил этиш, сафимизга янги аъзоларни жалб этиш, ОАВлар орқали тарғибот ишларини олиб боришда сусткашликка йўл қўяётган туман кенгашлари ўз фаолиятини танқидий кўриб чиқиши зарур. Мисол учун Асака ва Марҳамат туман кенгашлари янги БПТлар ташкил этиш ва маҳаллий кенгаш сессияларига масалалар олиб киришга лоқайдлик билан қарамоқда. Бу ана шу ҳудудларда партиямизнинг рейтинги тушиб кетишига олиб келади.
Танқидий руҳда ўтган пленум якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Партия етакчилари ўз фаолиятларнии жонлантиришга, республикамизда ўтказиладиган референдумда фаол иштирок этишга келишиб олдилар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.