Get Mystery Box with random crypto!

Сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқаларини суғориш мақс | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқаларини суғориш мақсадида Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали субсидия маблағлари ажратилаяпти.

Давлатимиз раҳбари ва Ҳукумат қарорлари билан субсидия ажратиш тартиби белгиланган.

Сув таъминоти оғир қишлоқ ва маҳаллаларда тасдиқланган манзилли дастурлар асосида камида 30 хонадонни (томорқани) суғориш учун қазилган артезиан қудуқ ва сув чиқариш харажатлари 150 млн сўмгача миқдорда субсидия маблағлари орқали қоплаб берилади.

Лавҳа Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани “Машьал” маҳалласида 3 та тик артезиан қудуқлар қазилиб, фойдаланишга топширилгани ҳақида.

@a_xaitov