Get Mystery Box with random crypto!

Бугун ватанимизда буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Бугун ватанимизда буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллиги кенг нишонланаяпти.

Улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчиси. Амир Темурнинг бешинчи авлоди, Фарғона ҳукмдори Умаршайхнинг фарзанди.

Лирик мероси “Қобул девони”, “Ҳинд девони”га жамланган. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида дунёга олиб чиққан шоирдир.

Унинг улуғ асари “Бобурнома” бўлиб, унда 1494-1529 йиллар Марказий ва Кичик Осиёда, Яқин ва Ўрта шарқ мамлакатларида кечган воқеалар баён этилган.

Бобур гўзал хулқ-атвор эгаси, тақво, шижоат, ҳалоллик, вафодорлик, сабр-тоқат, ҳиммат, адолат, раҳм-шафқат каби хислатларни мужассамлаган. Бу хислатлар унинг ижодида ҳам ўз ифодасини топган.

Бобур лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди. Унинг асарларидаги ахлоқий қарашлар, бағрикенглик, инсонпарварлик тамойиллари инсонларни доимо эзгуликка чорлаб туради.

@a_xaitov