Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норасмий бандлик улуши | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ маҳаллаларда ишсизликни камайтириш ва норасмий бандлик улушини қисқартириш учун қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда:

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади;

2023 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилади (бундан савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар мустасно);

2023 йил 1 январдан бошлаб ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қарорда кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

Бунда уларга тегишли бўлган томорқа ер участкасининг майдони ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилади.

@a_xaitov