ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА ЮКЛАТИЛГАН МАЖБУРИЯТЛАР КАМАЙТИРИЛАДИ
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида
мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга доир муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Дастлаб депутатлар
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини партиянинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб муҳокама қилдилар.
Қайд этилишича, таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида
фермер хўжаликларига юклатилган мажбуриятлар камайтирилиб, оптималлаштирилади. Фракция аъзолари мамлакатимизда ушбу ҳужжатнинг
бугунги кундаги аҳамияти ва заруратини эътиборга олган ҳолда, уни маъқулладилар.
"XXI asr" газетасининг
2023 йил 2 февралдаги 5-сонида фракция йиғилишда муҳокама этилган масалалар билан батафсил танишишингиз мумкин.
@a_xaitov