Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорларга қўшимча имконият ва имтиёзлар берилади. Наманг | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Тадбиркорларга қўшимча имконият ва имтиёзлар берилади.

Наманган шаҳрида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари муҳокамаси юзасидан очиқ мулоқотда давлатимиз раҳбари бу ҳақида маълум қилди.

Мазкур учрашувда мен ҳам қатнашдим.

Бу йил қишдаги совуқ оқибатида юртимиздаги 3 мингта ҳудудий саноат корхонасида ишлаб чиқариш пасайган. Яна кўплаб тадбиркорларнинг солиқ қарздорлиги ошган.

Шу боисдан давлатимиз раҳбари иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида қарор имзолаганини айтди.

Унга кўра совуқдан қийинчилик  кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича енгилликлар берилади.

Жумладан:

икки минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади;

29 мингта тадбиркорга 2 триллион сўм солиқ қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва пенясиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;

Қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади;

Давлат мулки хариди ва ижараси бўйича тўловлар бўйича ҳам енгилликлар берилади;

ишлаб чиқариш биноларининг ҳар бир юқори қавати учун тадбиркорларга мол-мулк солиғидан 10 фоиздан чегирма жорий этилади;

Бу имкониятлар тадбиркорлар томонидан хурсандчилик билан қабул қилинди.

Партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ўз вақтида бўлганини эътироф этамиз.

ЎзЛиДеП депутатлари ва фаоллари Ҳукумат идоралари билан биргаликда берилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилиши ва  кенг тушунтирилиши ишларида иштирок этади.

@a_xaitov