Инфляцияни жиловлаш чоралари кўрилади. Шу йилнинг 7 февраль | Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Инфляцияни жиловлаш чоралари кўрилади.
Шу йилнинг 7 февраль куни давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йилда инфляция даражасини пасайтириш чоралари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
2022 йил якуни билан юртимизда инфляция 12,3 фоизни ташкил этган эди. Барча иқтисодий механизмларни қўллаб, жорий йилда бу кўрсаткични 10 фоиздан пастга тушириш мақсад қилинмоқда.
Бунинг учун:
истеъмол товарлари, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун аҳолига ажратилган жами200 минг гектар ердан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ушбу чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш учун ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича алоҳида “йўл хариталари” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда аҳоли учун жозибадор молиявий хизматлар турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari. Sayt: www.uzlidep.uz. Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5. Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz...