Get Mystery Box with random crypto!

Фермер хўжаликлари фаолиятига давлат аралашуви чекланади. Буг | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Фермер хўжаликлари фаолиятига давлат аралашуви чекланади.

Бугун 7 феврал куни Олий мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси дастлабки ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасининг  қабул қилиниши билан фермер хўжаликларига юклатилган мажбуриятлар камайтирилади ва мақбуллаштирилади.

Фермер хўжаликлари фаолиятига давлат аралашуви чекланади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида қатор ўзгаришлар назарда тутилган.

Шулардан бири сувдан фойдаланиш соҳасида қонуний муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган.


Қонун лойиҳаси юзасидан билдирилган таклифлар асосида Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида ташаббускор ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда иш олиб борилади ва навбатдаги муҳокамаларга тайёрланади.

@a_xaitov