Get Mystery Box with random crypto!

Канадада кузда ва қишда кузатилган респиратор касалликлар (шам | Замбаракнинг ўқи

Канадада кузда ва қишда кузатилган респиратор касалликлар (шамоллаш, грипп, ковид) эпидемияси ортидан болалар парацетамоли ва ибупрофени тақчиллиги кузатилди. Бунинг ортидан мамлакат ҳукумати АҚШ учун ишлаб чиқарилган дориларни импорт қилишга руҳсат берди.

Бугун маҳалладаги дорихонага чиқсам, прилавкада АҚШ учун чиқарилган дорилар турибди. У дориларда французча ёзувлари йўқ экан, ҳолбуки бу қонун билан белгилаб қўйилган — мамлакатда сотилаётган барча маҳсулотлар икки тилда бўлиши шарт.

Шунинг учун дориларнинг француз тилидаги йўриқномаси пештахтага алоҳида ёпиштириб қўйилипти (2-сурат), шундоқ биттасини йиртиб оласиз.

Альбертада инглиз тилини билмай, фақат француз тилини биладиганлар бўлмаса керак. Лекин, қонуннинг ҳарфига бўйсуниб, французча йўриқнома ҳам тайёрлашибди.

@zambarakning_oqi