Get Mystery Box with random crypto!

Келинглар… Келинглар, Ғарбда бирга чириймиз. Келинглар, ота- | Замбаракнинг ўқи

Келинглар…

Келинглар, Ғарбда бирга чириймиз.

Келинглар, ота-онани, яқинларимизни, чойхоналаримизни соғиниб яшаймиз.

Келинглар, фарзандларимизни бир ўзимиз қандай тарбия қилишни билмай, иккиланиб, шубҳаланиб, довдираб яшаймиз.

Келинглар, ипотека, машина, телефон, болаларга брекет олиб, бўйнимизгача қарзга ботиб яшаймиз.

Келинглар, уйда совуқ емай, чироқ қачон келаркин деб ҳайрон бўлмай, иссиққинада яшаймиз.

Келинглар, болам кўчадан қандай ўтволаркин деб ҳавотирланмай яшаймиз.

Келинглар, боламни яхши мактабга опкириш учун нима қилсам экан, ўқитувчисига нима совға берсам экан деб ўйланмасдан яшаймиз.

Келинглар, фарзандимиз касал бўлганда, яхши дўхтир қидирмай, дори ичганида ўлиб қолмасмикин деб ҳавотирланмай яшаймиз.

Келинглар, эркин сайловда қатнашиб, сиёсатчиларни тайинлаш имкониятидан фойдаланиб яшаймиз.

Келинглар.

@zambarakning_oqi