Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.50K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 31

2022-09-05 08:59:18
Юқоридаги уйнинг интерьери суратлари.

Ушбу уй 227 кв м (подвалсиз; подвали билан 315 квадрат), 2020 йил қурилган. 4 ётоқхона, 4та санузел, 4та машина учун гаражи бор.

Жихозларсиз сотилади, чиройли туриши учун жихозлар билан суратга олинган.

Сотувга қўйилган уйлар ҳақидаги маълумотни исталган одам кўриши мумкин.

@zambarakning_oqi
1.6K views05:59
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:41:48
Кўчамиздаги мана шу уйни украиналик оила 890 минг Канада (680 минг АҚШ) долларига сотиб олибди, ўтган ҳафта кўчиб келишди.

Канадага қарийб 10 йил аввал, 2013 йилда иммиграция қилишган экан.

Автоматик дарвозалар ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланаркан.

@zambarakning_oqi
2.0K views05:41
Ochish/sharhlash
2022-09-04 10:26:39
Баланд оловда ҳар икки томонини 5 дақиқадан қовурамиз — medium well стейк тайёр!

@zambarakning_oqi
2.8K views07:26
Ochish/sharhlash
2022-09-04 06:20:22
Бугун Абдумаликнинг 6 ёшга тўлиши муносабати билан ўртоқларини меҳмонга чақирдик.

Бу ерда туғилган кунларга ҳам таклифномалар тарқатилади. Улар оддий, уйда принтердан чиқарилган бўлади. Таклифномаларда тадбир сабаби, манзили, куни ва вақти кўрсатилади.

Таклифномалар тагида ташкилотчи (ота ё она) телефони ҳам келтирилади, ташриф буюрмоқчи бўлганлар аввалдан хабар берадилар. Шу йўсинда меҳмонлар сони аниқ бўлади ва уларга мос жой тайёрланади.

Болада ер ёнғоққа, глютенга аллергияси бўлса, ота-она аввалдан айтиб қўяди.

~~~

Биз Абдумаликнинг туғилган кунига синфдошлари ва қўшни болаларни чақирдик. Жами 19та бола келди ўзиям. Жинни бўлиб қолай дедик. Тағинам баъзи болаларнинг ота ё оналари ҳам келишди.

Меҳмонлар учун шишириладиган батут ижарага олдик. Эрталаб эгаси келиб, ҳовлимизга ўрнатиб кетди. Болалар роса сакрашди.

Тушликка ўзим гриллда сосиска қовуриб, хот-дог қилиб бердим.

Чарчаган болалар уй ичига кириб, лего, женга, шахмат, айпад ўйнашди, телевизор кўришди. Тадбир сўнгида торт кесиб, тарқатилди.

~~~

Меҳмонларимиз турли миллатли бўлди. Улар орасида асли канадаликлар, покистонликлар, хитойликлар, руслар, қоратанлилар бор эди.

Қизиғи, покистонлик боланинг ўзи ва отаси Канадада туғилган экан. Отасининг айтишича, унинг бобоси бухоролик бўлган, кейин Покистонга кўчган экан.

~~~

Болалар мазза қилишди, биз эса роса чарчадик.

@zambarakning_oqi
3.8K views03:20
Ochish/sharhlash
2022-09-02 19:51:26
Альбертада ушбу ёз 11та янги мактаб фойдаланишга топширилибди, яна 48та мактаб лойиҳалаштириш ёки қурилиш босқичида экан.

Юқоридаги видеода Альберта Инфратузилма вазири Ник Милликен (костюм ва галстукда) ва Калгари жануби-шарқий округидан сайланган провинциал депутат Мэтт Жонс (кўйлакда) Калгарининг Обурн Бей маҳалласида қурилган Бейсайд мактаби ҳақида сўзлаб беришяпти.

@zambarakning_oqi
3.7K viewsedited  16:51
Ochish/sharhlash
2022-09-02 18:36:46
2022 йил август ойи Калгари тарихидаги энг иссиқ ой бўлди. Ўтган ойнинг медиана ҳарорати 19,88 даражага тенг бўлди (кундузги ва тунги ҳароратни қўшиб ҳисоблаганда).

@zambarakning_oqi
3.9K viewsedited  15:36
Ochish/sharhlash
2022-09-01 18:44:04 Калгаридаги давлат мактаблари бошланғич синфлари ҳақида қисқача.

- Ўқиш бепул;
- Дарслар 8дан 2:30гача;
- Форма йўқ;
- 6 синфгача уй иши берилмайди. 6 синфдан кейин мактабда улгурмаган ишларини уйда қилиши мумкин;
- Ўқув қуроллари, хатто битта ручка олиб бермаймиз. Барча керакли қуролларни мактаб беради. Биз йилига 30 АҚШ доллари тўлаймиз;
- Дарсликлар йўқ. Болалар уйга китоб олиб келмайди. Керак бўлганда ўқитувчи материал тарқатади. Йил сўнгида уйга бериб юборишади;
- Давлат миқёсида тан олинмаган, аммо ўқувчи дини ёки миллатида бор байрамлар куни мактабга бормаса, дарс сабабли қолдирилган ҳисобланади;
- Ўқитувчи ва ота-оналар билан алоқа асосан имейл орқали амалга оширилади;
- Бир йилда икки марта ота-оналар мажлиси бўлади. Бунда ўқитувчи ҳар бир ота-она билан алоҳида суҳбатлашади;
- Синфда одатда 20-30 нафар бола.

@zambarakning_oqi
4.1K viewsedited  15:44
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:47:29
Тирранчалар мактабга кетишди. Уйимиз анчадан бери бунақа тинч бўлмаганди.

@zambarakning_oqi
3.3K views14:47
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:10:05
Маҳалламиздаги супермаркетга экологик тоза тиш чўткалари келибди.

Биринчи суратдаги чўтканинг дастаги ва калласи ажралар экан. Унинг дастаги алюминдан бўлиб, ҳар уч ойда фақат калласи алмаштириб туриларкан.

Иккинчи тиш чўткасининг дастаги эса буткул бамбукдан ясалган экан.

Бу иккала тиш чўткаси атроф-муҳитдаги пластик миқдорини камайтириш учун шундай ишланган. Нархи оддий чўткалардан қимматроқ.

@zambarakning_oqi
2.7K views03:10
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:29:10 Канадада муаммолар йўқми? Тиқилиб ётибди. Энг долзарблари ҳақида айтиб бераман.

1. Инфляция. Канадада бу йил инфляция қарийб 10 фоизга етди. Бунақаси сўнгги 30 йилда бўлмаган. Нархлар кўтарилди, ойликлар кучи камайди.

2. Уйсизлик. 2021 йил ва 2022 йилнинг боши Канада уй бозорида ҳақиқий портлаш юз берди. Талаб каррасига ортди, нархлар ҳам кўтарилиб кетди. Сўнгги 6 йил стагнацияда бўлган Калгари кўчмас мулк бозорида уй нархлари 20—30 фоизга кўтарилди.

Бунинг ортидан ижара нархлари ҳам кўтарилди. Ва бу уйсизлик муаммосини янада кучайтирди. Ижарага пул тўлолмай, уйсиз қолган калгариликлар сони кўпайди. Шаҳар марказида палаткаларда яшаётган одамлар сони ортди.

3. Бунинг кетидан наркомания муаммоси янада авж олди. Уйсизлар, руҳий касалланганлар орасида наркомания кўпайди. Шаҳарда жиноятлар сони ортди.

Бу ерда қонунчилик шундайки, наркоманлар қамаб қўйилмайди, чунки наркотик истеъмол қилиш оғир жиноят эмас. Бундан ташқари, АҚШ ва Канадада сўнгги 30 йилда наркоманияга қарши куч ишлатиш орқали курашилди, аммо фойдаси бўлгани йўқ.

4. Сиёсий қутблашув. АҚШда Трамп перзидентлиги ва ковид пандемияси Канада жамиятини қутблаштирди. Трампчи консерваторлар ковидга ишонмади ва эмланишдан бош тортди. Сиёсатда бир-бирини айблаш, эшитмаслик авж олди. Томонларнинг бир-бирига оғзаки ва жисмоний тахдидлари кўпайди.

Мана шу муаммолар Канада жамиятини ташвишга солмоқда. Бошқа томондан, аёллар ҳуқуқлари, суд мустақиллиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги, монополия каби муаммолар, аксарият ҳолатларда, ҳал қилиб бўлинган.

@zambarakning_oqi
2.8K views16:29
Ochish/sharhlash