Get Mystery Box with random crypto!

Уйда Исмоил ва Отабек касал. Аввал Исмоилдан бошланди, кейин О | Замбаракнинг ўқи

Уйда Исмоил ва Отабек касал. Аввал Исмоилдан бошланди, кейин Отабекка юқди.

Исмоилда симптомлар пайшанба куни кечқурун бошланди. Жума куни мактабга бормади. Душанба куни яхши бўлиб, мактабга чиқадиган ҳолга келди. Бу давр мобайнида иситмаси 38дан ошганда парацетамол бердик, холос.

Лекин сешанба куни симптомлар қайталади — қарасам, бола компьютерда эмас, диванда ётибди ўраниб. “Компьютерда эмасми, значит чўта нето” дедим-да, иситмасини ўлчадим.

Бундан ташқари, симптомларга томоқ оғриғи қўшилди. Хулоса қилдимки, вирусли касаллик бактериал касалликка айланди ва энди антибиотик ичиш керак.

Бугун ойиси Исмоилни докторга оборди. Докторга бир кун аввал ёзилдик.

Доктор ҳам кўриб, томоғида яллиғланиш борлигини айтибди ва “бакпосев” олибди. Унинг жавоби икки кундан кейин чиқаркан. Лекин шифокор касаллик бактериал экани 99 фоиз бўлгани учун дарров антибиотик — азитромицин ёзиб берибди, 5 кун ичиши керак экан.

Дарров маҳалладаги аптекага чиқиб олдик. Нархи қарийб 480 минг сўм экан, лекин ишхонам томонидан тақдим этилган суғурта бўлгани учун бир сўм ҳам тўламадик, дори бепул бўлди.

Бугундан муолажани бошладик. Бир—икки кунда тузалиб қолишига умид қиляпмиз.

Шу муддат давомида фақат парацетамол бердик. Терафлю, Инсти деган дорилар йўқ бизда. Йўталгаям дори бермади, чунки унинг сабаби (стрептококк) билан курашиш керак, симптом билан эмас, деди доктор.

Томоқ чайиш, “қиздирадиган” капельница деган нарсалар ҳам йўқ. Пулга ҳам қилдиролмайсиз, таги йўқ.

Антибиотик ҳам фақат доктор рецепти ёрдамида. Доктор доим қанчадир доза ёзиб беради, фармацевт ҳам дорини фақат доктор белгилаган миқдорда беради.

Аввал ҳам ёзгандим: “уч кун қоидаси” бор бизда. Уч кунда тузалмаса, кейин докторга учраймиз. Бу сафар худди шундай бўлди.

@zambarakning_oqi