Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.39K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 276

2021-02-20 07:47:15
Ҳақиқатдан ҳам, Халқ банки нима бўляпти ўзи сизларга?

Мана бу хатда Халқ банки Бағдод филиалида ишловчи касаллик варақасидаги ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида хабар берилган.

Ходимнинг маълум қилишича, у амаллаб банкдаги кадрлар бўлими масъулларига бориб учраса, улар ишдан бўшаш ҳақида жимгина ариза ёзиб беришни сўраган.

Демак, ҳали ходим ишдан бўшамаган ва уни ноқонуний равишда ишдан бўшатишга уриниш бўляпти. Нега буйруқ чиқмаган ходимга “сен бўшадинг” деб хат беряпсизлар? Нима учун бу банкда меҳнат ҳуқуқлари бу қадар қўпол равишда бузилмоқда?

@yuristkadr
15.0K viewsedited  04:47
Ochish/sharhlash
2021-02-20 07:06:47 ​​Айтишларича Халқ банки Фарғона вилояти Олтиариқ туман бўлими томонидан тадбиркорга берилган, қилиниши керак бўлган хужжатлар рўйҳати экан.

31 та хужжат прикинь

Буни кўрган тадбиркор асаби ўйнаганиданам ўз бизнесини бошламай, уни бўғиб ўлдириб қўя қолса керак. Халқ банки сўнгги пайтларда ребрендинг қилиб, ўзини типа модерн қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, амалда дунёдаги (Ўзбекистондагимас) энг бюрократ банклардан бирига ўхшайди.

Тадбиркор, сен бу банкка менимча керак эмассан, шунча хужжат билан просто духингни опқўяди ва сени бошламоқчи бўлган ишинггаям ҳафсаланг қолмайди.

Халқ банкимуш... Хаааалқ (аламли кулаётган Жеймс Макевой.gif)

Каналга қўшилинг @nurbekalimov
7.6K views04:06
Ochish/sharhlash
2021-02-20 04:33:12 Мослашувчан нормаларнинг аҳамияти қандай?

Бир хафталар аввал қизиқ бир савол келиб тушганди: “Мослашувчан қонун ҳужжатларининг давлат бошқарувидаги аҳамияти қандай?
Савол эгаси савол мазмунидан давлат бошқарувида норма ижодкорлиги билан ишлайдиган малакали юрист бўлсалар керак, саволни такроран юборибдилар. Мени синамоқчи эканликларини тушундим. Фикримни ўз амалиётимда ишлаб чиқилишида ўзим ҳам иштирок этган бир ҳужжат мисолида тушунтираман.

2018 йил 3 октябрда Президентнинг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3956-сонли қарори қабул қилинди. Қарорнинг 5-иловаси билан тасдиқланган туман инспекцияларининг намунавий тузилмасига кўра, туман ва шаҳарларда қуйидаги йўналишдаги инспекторлар фаолият юритиши белгиланди:

1. Биохилмахиллик ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар бўйича инспекторлари;
2. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича инспекторлари;
3. Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш давлат инспекторлари;
4. Чиқинди соҳасини назорат қилувчи инспекторлар.

(Айни вақтда, бу инспекторлар ушбу ҳар бир йўналиш бўйича ўртача 2 тадан ишламоқда, менимча).

Бир қарашда, ҳаммаси жойида ва ўз ўрнида. Лекин, ҳозирги даврда экологик муаммолар бир жойда турмайди ва бир хил ҳолатда бўлмайди, улар доим ўзгарувчан бўлади. Ҳар бир ҳудуднинг табиий ҳусусияти ва экологик ҳолати ҳам турлича бўлиши мумкин. Қаердадир, масалан тоғли ва яшил ҳудудларда асосий эътиборни биохилмахилликка, ўсимлик ва ҳайвонот оламига қаратиш керак бўлса, бошқа бир саноат зоналарида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга кўпроқ аҳамият бериш зарур бўлади. Ёки аҳоли жуда зич бўлган ҳудудларда чиқинди соҳасидаги қонунбузарликлар кўп бўлади.

Муаммо шундаки, чиқинди соҳасидаги инспектор, ноқонуний дарахт кесилиши бўйича назорат тадбирини ўтказа олмайди, ёки атмосфера назоратига масъул инспектор сув ва ер ости бойликлари муҳофазасига оид рейдларда расман қатнаша олмайди. Бунинг салбий томонларидан бири шуки, масалан, бир жойда 5-10 та дарахт кесилаётган бўлса, бунинг устидан чиқиб қолган чиқинди назорати инспектори қонунбузарларга чора кўриш учун биохилмахиллик инспекторини чақириб, уни кутиши керак бўлади. Ҳуқуқбузарлар эса, бу вақт ичида жавобгарликдан қутулиб қолишга ҳаракат қилиши мумкин.

Хўш, бу вазиятда нима чора кўриш керак? Давлат бошқаруви функциясини вазиятга мослаштириш керак ва бунинг учун қонун ҳужжатида мослашувчан нормалар бўлса, улардан унумли фойдаланиш зарур.

Ҳа, айнан шундай. Юқорида биз келтирган ПҚ-3956-сонли Қарорда бошқарувни мавжуд вазиятга мослаштириш имконини берадиган қоида бор. Қарорнинг 4-бандига асосан Давлат экология қўмитаси раисига: зарур ҳолларда, қўмитанинг ҳудудий органлари тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилган.

Демак, Давлат экология қўмитаси раиси ўзининг ички буйруғи билан, Президент Қарори билан тасдиқланган туман, шаҳар инспекциялари тузилмасини қайтадан кўриб чиқиши, ҳудудларнинг экологик ҳолатидан келиб чиқиб, маълум йўналишдаги инспекторларни қисқартириш ҳисобига бошқа йўналишдаги (масалан, биохилмахиллик бўйича ва чиқинди назоратидаги) инспекторлар сонини ошириши мумкин (ходимларни бўшатишга ҳам ҳожат қолмайди). Майли ичимдаги гапни айтаман, бунда хатто туман инспекцияларидаги йўналишларга бўлиниш тартибини бекор қилиб, барча инспекторларга универсал фаолият юритиш ҳуқуқини ҳам бериш мумкин.

Мослашувчан нормаларнинг давлат бошқарувидаги аҳамияти шу каби амалиётларда ҳам кўриниши мумкин, ДЎСТИМ.
Бу масаланинг амалий жиҳати. Мослашувчан нормаларнинг назарий қисмига яна алоҳида тўхталамиз, ҳали.

@yuristkadr
8.9K views01:33
Ochish/sharhlash
2021-02-19 18:48:13 «СЭС» ходимларини ишга тиклаш масаласида энг асосий далиллардан бири тизим ташкилотларининг Давлат хизматлари марказидан қайта рўйҳатдан ўтиши бўлмоқда.

Ҳа, айнан шундай.

ПФ-6035-сон Фармонга мувофиқ ташкил этилган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 14 та ҳудудий ва 200 га яқин туман (шаҳар) бўлимлари янги юридик шахс эмас, балки ишлаб турган юридик шахс сифатида қайта рўйҳатдан ўтган бўлиб чиқмоқда.

Бу, аввалги тизимни тугатилганлигини эмас, балки қайта ташкил этилганлигини тасдиқловчи яна бир тугал факт ҳисобланади.

Бугун фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида ҳам Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Юнусобод тумани бўлими тўғрисида ана шу далилни судга тақдим этдик.

Суд бошқа далиллар қатори ана шу фактга ҳам асосланиб, “СЭС” бўлими раҳбарининг ушбу қизларимизни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғини ноқонуний деб топди ҳамда уларни ўз ишига қайтиши ҳақида қарор қабул қилди.

Агар обуначиларимиз яхши эслашган бўлса, Президентнинг ПФ-6035-сонли фармони қабул қилинган кун (25 июль)дан икки кун ўтиб, яъни 2020 йил 27 июль кунидаёқ, биз бу масала бўйича тушунтириш бериб, раҳбариятни огоҳликка чақирган эдик.

https://t.me/yuristkadr/2383

Қуйида ўша пост билан танишиб чиқишингиз мумкин.

@yuristkadr
9.9K viewsedited  15:48
Ochish/sharhlash
2021-02-19 12:34:52 Бу аёллар (Нилуфар, Нигора ва Элнора) Тошкент шахар Юнусобод тумани "СЭС" булимидан ташкилот тугатилди, деб ишдан бушатилган хомиладор ва уч ёшгача боласи бор ходимлар.

Хозиргина суд ушбу ходимларни ишга тиклаш хамда уларга иш берувчи томонидан етказилган зарарларни ундириш хакида карор чикарди.

Биз давом этамиз.

@yuristkadr
10.5K viewsedited  09:34
Ochish/sharhlash
2021-02-19 12:32:24
10.3K views09:32
Ochish/sharhlash
2021-02-19 08:02:38 Жазоларни мансабдорлардан бошлаш керак.

Демократик давлатларда оддий фуқаролар ўзларидаги ҳуқуқлар, имтиёз ва чекловларни амалдорлар билан таққослайверадилар ва бу табиий жараён эканлигини айтишимиз керак.

Айниқса, давлатнинг жазолаш функциясида бу кўпроқ кўзга ташланади.

Оддий фуқаролар қонунни бузганда жавобгарлик тезлашиб кетадиган бир вақтда, мансабдорларнинг қонунбузарлигидан кўз юмилиши нотенглик ҳисобланади. Демократик муҳитда ана шундай нотенгликка тоқат қилинмайди. Кўпинча, қонун устуворлиги борасидаги баланснинг бузилиши ҳам шундан келиб чиқади.

Қанчалик мушкул бўлиб туюлмасин, қонунбузар мансабдор шахсларга жазо қўлланилиши одатий ҳолга айланиши керак.

Бу борада оммадаги руҳий ҳолатни мисол сифатида тушунтираман. Масалан, энг кўп содир этилаётган ҳуқуқбузарликлардан – чиқинди соҳасидаги ҳуқуқбузарликни олайлик.

Эколог инспектор рейдга чиқди. Рейд давомида маълум бўлдики, туман марказида 4 та тадбиркор ва 3 та фуқаро ўзига тегишли бўлган ва ўрнатилиши зарур бўлган ҳудудга чиқинди қутиси (урна) ўрнатмаган. Худди шундай: туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси биносига кириш жойда ҳам чиқинди қутиси йўқ. Бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-2-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Инспектор 4 та тадбиркор ва 3 та фуқарога МЖтКнинг 91-2-моддасига асосан маъмурий жарима қўллади, бироқ ҳоким ва прокурорга индамасдан ва ҳеч қандай чора кўрмасдан ўтиб кетди. Бу вазият ўша тадбиркор ва фуқаролар кўз олдида рўй берди. Эътибор беринг, мана шундай ҳолатларда ана шу тадбиркорлар ва фуқароларда норозилик келиб чиқади, энг ёмони бу норозилик ортидан ён-атрофни ҳам итоатсизлик муҳити эгаллай бошлайди.

Агар, инспектор ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазони ўша туман ҳокими (ёки унинг хўжалик иши юклатилган ўринбосари)дан ва прокурордан бошласа, вазият тамомила бошқача бўлади. Деярли ҳеч кимда эътироз туғилмайди. Ўша 4 та тадбиркор ҳам, ўша 3 та фуқаро ҳам қўлланилган чорани нафақат тўғри қабул қилади, балки кейинчалик ҳам қонунбузарликка йўл қўймайди. Чунки, ўзидан анчагина “юқори” бўлган одам (хатто прокурор) ҳам жазодан қочиб қутула олмаганлиги унга бошқача таъсир қилади.

Итоаткорлик масаласида оммадаги руҳий ҳолат шундай: қонунни бузган юқори жабҳадаги шахслар ва мансабдорларга қўлланилган таъсир чоралари одамлардаги ҳовурни пасайтиради, қонунларга нисбатан ҳурмат хиссини оширади.

Назорат органларида аслида бу амалиёт бир услуб сифатида қабул қилинмоғи керак.

Ривожланган демократик давлатларда қайсидир министр ёки қайсидир мэрга кўрилган жазолар тўғрисида тез-тез оммага маълум қилиб турилиши ҳам бежизга эмас. Бу кўпинча, фуқароларни огоҳликка чақириш ва улардаги итоаткорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида қилинади.

@yuristkadr
21.0K viewsedited  05:02
Ochish/sharhlash
2021-02-18 20:18:47 Мактаб директорини бўшатишда касаба уюшмаси розилиги олинадими?

Ҳозиргина меҳнат ҳуқуқи соҳасида ажойиб мутахассис укамиз Муҳаммадамин Каримжонов билан бир савол ҳусусида фикрлашиб қолдик. Ўзаро фикримизни каналга жойласам тўғри бўлади деб ўйладим.

Хуллас, савол шундай: Халқ таълими тизимидаги мактаб директорларини иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишда, касаба уюшмаси розилиги олинадими?

Бу борада Меҳнат кодексининг 101-моддаси биринчи қисмида шундай қоида бор:

Башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. Меҳнат шартномаси:

корхона тугатилиши муносабати билан;

корхона раҳбари билан тузилган шартномани ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра;

ушбу Кодекс 100-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандига кўра иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг розилигини олиш талаб этилмайди.

Яъни, бизнинг казусимиз бўйичакорхона раҳбари билан тузилган шартномани ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра бекор қилинганида касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг розилигини олиш талаб этилмайди” дейилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомни 4-бандига асосан Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари ҳуқуқий жиҳатдан юридик шахс ҳисобланади.

Ўз навбатида, мактаблар ҳам Меҳнат кодексининг 1-моддаси 3-қисмига мувофиқ меҳнат ҳуқуқий муносабатларда корхона мақомига эга бўлади. Шундан келиб чиқиб, мактаб директори ҳам, корхона раҳбари сифатида қабул қилинади, тўғрими?

Демак, мактаб директорлари билан тузилган меҳнат шартномасини МК 100-моддаси иккинчи қисмидаги ҳар қандай асос билан, шу жумладан, интизомий жазо сифатида (3 ва 4-бандлари билан) бекор қилишда касаба уюшмаси розилигини олиш шарт эмас.

@yuristkadr
34.7K viewsedited  17:18
Ochish/sharhlash
2021-02-18 19:01:00 Рад қилиб бўлмас далил.

Юқоридаги гувоҳнома расмини нима учун қўйдим?

Яхшилаб эътибор берайлик. Бу яқиндагина қайта ташкил қилинган Қашқадарё вилояти Давлат санитария эпидемилогик-осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қайта рўйҳатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

Бу ташкилот яқинда 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сонли Фармонга асосан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигини Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг Қашқадарё вилояти бўлинмалари ўрнида қайта ташкил этилган.

Шу тизимнинг раҳбарлари эса йўқ, бу қайта ташкил этиш эмас, тугатиш деб ҳаммани ишдан бўшатиб ташлаган.

Лекин, бу гувоҳномадаги ташкилот ташкил этилганлиги тўғрисидаги санага яхшилаб қаранг – унда 12.09.2001 йил кўрсатилган.

Яъни, бу ташкилот нольдан пайдо бўлган ташкилотмас, аксинча, у 2001 йилдан бери фаолият юритиб келган “СЭС” тизими ўрнида қайта ташкил этилган ташкилотдир.

Ана энди, Меҳнат кодексининг 98-моддасини яна бир бора ёдга олинг. Бу каби далиллар ходимларни тугатиш деб оммавий бўшатиш нотўғри бўлганлигини тасдиқлайдиган ва масалага нуқта қўя оладиган далиллардан бўлади, билсангиз.

@yuristkadr
9.7K views16:01
Ochish/sharhlash
2021-02-18 18:55:02
9.1K views15:55
Ochish/sharhlash