Get Mystery Box with random crypto!

Адлия меҳнатни нормалаштирмоқда. Адлия вазирининг 2024 йил 13 | YURISTKADR

Адлия меҳнатни нормалаштирмоқда.

Адлия вазирининг 2024 йил 13 майдаги 12-um-сонли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси экспертиза бўлимлари ходимларининг иш юкламалари ва вақт сарфи меъёрлари тасдиқланди.

Бир қарашда оддий ҳабардек кўриниши мумкин бу маълумот. Лекин гап меҳнатни нормалаштириш ҳақида кетяпти ўртоқлар.

Биз ташкилотларни, ҳусусан, давлат ташкилотларини ишчи-ходимларнинг меҳнатини, жумладан, уларнинг иш юкламалари ва вақт миқдорларини нормалаштиришга чақириб келяпмиз.

Бу борада Меҳнат кодексининг бутун бошли 272-278-моддалари меҳнатни нормалаштириш қоидаларига бағишланганини такрор-такрор эслатяпмиз.

Агар ҳар бир меҳнат тури бўйича меҳнат нормалари аниқ қилиб белгиланса ва ҳар бир ишчи-ходим иш вақти давомида кунлик меҳнат нормаларини бажарса, уларни ишдан кейин ушлаб туришга асос ҳам, мантиқ ҳам бўлмайди. Асосийси, меҳнатни тақсимлашда ва меҳнатга ҳақ тўлашда ҳам адолат бўлади. Самарадорлик ҳам бирдан кучаяди. Ҳозир бизда меҳнат бозоридаги асосий муаммолардан бири шу.

Шунинг учун ҳам, Адлия вазирининг меҳнат нормаларини белгилаш ҳақидаги юқоридаги буйруғи биз каби соҳа вакиллари учун жудаям муҳим.

Балким бир қарашда Адлия вазирлиги ҳақида фақат яхши гаплар айтаётгандек туюлишим мумкиндир. Лекин нима қилай, e-qaror порталида асосан шу вазирликнинг буйруқ ва қарорлари тўлиқ жойлаштирилади. Айниқса, менбоплари. Булар ҳақида ёзмасам бўлмайдида.

Охирги пайтларда меҳнатни нормалаштириш бўйича консальтинг хизматини йўлга қўйсаммикан деган ғоялар ҳам туғиляпти. Агар яхши мутахассислар жамланса, жуда фойдали лойиҳа бўлади бу.

@yuristkadr