Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.93K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 264

2022-01-05 16:38:23 Қозоқ сайтларини очишда муаммолар пайдо бўлмоқда

Айни пайтда Ўзбекистонда туриб қатор kz доменидаги сайтларни очиш имконсиз қолмоқда.

Нафақат муҳим янгиликлар сайтлари zakon.kz, kursiv.kz, www.inform.kz, tengrinews.kz каби, балки ҳатто мамлакат Президентининг www.akorda.kz сайти ҳам очилмаяпти.

Лекин масалан, Россия пропагандаси учун хизмат қилувчи ва бўлиб ўтаётган воқеаларни бузуқ контекстда кўрсатаётган қозоқ доменидаги спутник сайти маълумотларидан бемалол фойдаланиш мумкин бўлмоқда.
11.9K viewsedited  13:38
Ochish/sharhlash
2022-01-05 15:53:38 Ёмон хабар: қисқа кунларда пахта ёғи ва озуқа нархлари ошишини кутинг. Бу ҳаммаси эмас

Қашқадарёча эмбарго авж олса олаяптики, тинай дегани йўқ.

Қашқадарё ҳокими бутун Қашқадарёни абгор қилса қиладики, бутун Қашқадарёдан бизнесни тумтарақай қочирса қочиради-ки, «маним айтганим, талабим, хоҳишим тўғри, ноҳақ бўлсам ҳам уни наказать қилишим керак», деган истак ва деструктив эгосида маҳкам тураверади.

Ҳокимни тийиб туриши ва Қашқадарё Ўзбекистоннинг бир бўлаги ва унда Ўзбекистон қонунлари ишлашини эслатиб қўйиши лозим бўлган ягона институт эгаси - Давлат раҳбари таътилда. Таътилдаги Раҳбарга, назаримда, фақат ёқимли сўзлар ва хабарлар етказилади.

Бугун мамлакатда аслида нима бўлаётганини деярли кўрмаётган (реалликни кўрмаслик қандай оқибатларга етаклашини қўшни мамлакат мисолида кўраяпмиз), айни пайтда ўтмишга тош отишдан ҳузур оладиган Сенат жим. Тўртта ва яримта сайланган депутати бор Қонунчилик палатаси жим. Қонунчилик борасида одатда энг авангард ва ёқимли гаплар чиқадиган Адлия вазирлиги жим. Зўравонларни чиққан жойига, қонун ижросини эса ҳаётга қайтариши лозим Прокуратура ҳам жим. Ваҳшатли Автопромга қарши охирги жангдан кейин суннатланган Антимонополия ҳам жим.

Мана шу фонда биз ўзи қаёққа қараб кетаётганимизни аниқлаб олишимиз даркор. Бунга ва оқибатларга тайёрмизми?

Ўтган йили апробациядан ўтган ва бу йил роса авжига чиқаётган чигит эмбаргоси қора халқнинг асосий истеъмоли пахта ёғи нархларини, кейин эса озуқа нархини, ўз навбатида гўшт ва сут нархини оширишига розимизми?

Чигит эмбаргоси Ўзбекистон реклама ҳуқуқида Ғарбнинг олиймақом журналларида миллионларни сарфлаб чоп этилаётганидек очиқ ва эркин эмаслигини кўрсатиб беришига, бадбашара феодал башарамизни намоён этишига олиб келишини биламизми?

Чигит эмбаргоси ўз ортидан, эртага ёзда ва кузда ғалла ва пахта эмбаргосини яратишига, вилоятлар эмас, буёғига туманлар ўз чегарасидан қўшни туманларга пахта ё ғалла чиқармай қўйишига қандай қараймиз?

Ҳа, бу мавзуда охирги реплика:

Қўшилган қиймат яратиш мумкин бўлган жойда манфий оқибат яратиладиган маконда жон бошига ЯИМ 4000 долларга етмайди. Кутманг. Умид қилманг.

@the_bakiroo
12.8K viewsedited  12:53
Ochish/sharhlash
2022-01-05 15:27:24 Яхши хабар: Генерация ошаяпти

Биз орзу қилаётган энергетика бозори етарли қувватларсиз ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди. Бозорда талабни қаноатлантирадиган даражада етарли таклиф бўлиши керак. Шу мақсад йўлида янги электр станциялари ишга туширилаётгани қувонарли.

Янги йил арафасида Бухорода Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси билан хусусий шериклик тамойиллари асосида янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди. Янги станция деярли бутун вилоятнинг хонадонлари учун керакли ҳажмда электрни генерация қила олади.
11.8K views12:27
Ochish/sharhlash
2022-01-05 06:00:06 2022 йил учун уч тилак

Одатда, ҳар йили янги йил таътили кунлари кириб келган йил бўйича кутилмалар ҳақида бўлишардик. Бу йил кутилмалар ҳақида бўлишмаймиз. Йўқ, гап кутилмаларнинг ижобий эмаслиги ёки уларнинг юз беришидан чўчишда эмас гап. Шунчаки бу сафар йилни кутилмалар билан эмас, тилаклар билан бошлаш маъқулроқдек кўринди.

Энг катта тилак шуки, Ўзбекистон ЕОИИ сафига қўшилмасин. Яна бир йил, балки икки йил, яна бир оз масалани чўзиб тура олсак, кифоядек, худонинг ўзи асрайдигандек кўринади. Яратганнинг инояти бўлган мустақиллигимизни ва давлатчилигимизни кейинги авлодга заха етказмай, соя солдирмай етказишимиз зарур.

Иккинчи тилак Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш билан боғлиқ. 27 йиллик биқиқликка чек қўйиш вақти етди. Эркин бозор йўлида Ўзимизни ўзимиз тарбиялай олмас эканмиз, келинг бизни глобал қоидалар тартибга солсин. Ўзбек халқи ва аждодларимиз минг йиллар давомида эркин савдо билан ўзини ҳам қўшниларини ҳам бойитган, токи ўзимизнинг қобиғимизга ўзимиз ўралиб олмагунимизгача. Қобиғдан қайта чиқиш вақти келди.

Учинчи тилак шуки, Конституцияга кутилаётган ўзгартиришлар ҳокимиятларни ўзаро тийилиши ва мувозанатлашишига олиб келсин, парламент ва суднинг мустақиллиги кучайсин, ўзгаришлар инсон ҳақлари, сўз эркинлиги ва мулк ҳимояси учун ишласин. Лекин Конституцион ўзгартиришлар зинҳор ва зинҳор ҳокимиятнинг умрбодлигини таъминлаш учун баҳона-и сабаб бўлмасин. Биз бу оғир хатодан бир марта ўтдик. Қайтиб ўтгулик қилмасин.

@the_bakiroo
13.7K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-01-04 22:27:55 Токаев миллатга мурожаат қилди

Қозоғистоннинг ғарбий ва марказий вилоятларида газ нархларининг оширилиши муносабати билан янграётган қонуний талабларнинг барчаси эшитилиши ва тегишли қарорлар қабул қилиниши айтилган.

Кеча ва бугун бўлиб ўтаётган воқеалар ҳақида икки оғиз. "Шал кетсин" деяпти қозоқлар.

Газ нархини Назарбаевга не алоқаси бор дерсиз?

Бор алоқаси.
Газ монополисти Казтрансгазга Дарига Назарбаеванинг фуқаровий эри Қайрат Шарипбаев бошчилик қилади.
Ҳеч бир мулоқот ва келишувларсиз газ нархларини ошириш ҳаракатида Халқ Назарбоевнинг қўлини кўраяпти.

Президент Токаев талабгорларнмнг илк истагини бажарди, нархлар аввалги даражасига қайтарилди, лекин бироз кеч қолди. Шунинг учун энди талабгорлар ҳукумат истеъфосини сўраяпти.

Бўлаётган воқеаларда албатта ички омил ва йўл қўйилган хатолар асосий, лекин ташқи триггерни эсдан чиқармаслик лозим.

Кремль назорати остидаги ОАВлар, гарчи Россияда узун таътил бўлишига қарамай, воқеаларни фаол, ҳатто иштиёқ билан ёритаетгани сергаклантиради.

Дўст ва биродар қозоқ халқи ва раҳбарияти ташқи кучлар ташвиқоти ва таъсирисиз ўзаро мулоқот ва компромисс йўлини топа олади. Мен бунга ишонаман.
5.6K viewsedited  19:27
Ochish/sharhlash
2022-01-04 17:32:16 Шунчаки маълумот учун

Қашқадарё вилояти ҳокимияти ёзаяпти:

"OQ SAROY KLASTER” МЧЖ томонидан расмийлаштирилиб, “MAROQAND GOLD OIL EKSTRAKSIYA” МЧЖга 98,3 тонна чигит юборилгани, лекин сотиб олувчи томонидан ҳанузгача электрон имзо билан тасдиқланмаган электрон ҳисобварақ фактурасининг қоғоз нусхасини тақдим этмаган.

Амалдаги қоидаларга кўра, электрон ҳисобварақ фактурани сотиб олувчи шу заҳоти тасдиқлаши шарт эмас. Бунинг учун 10 кун муддат берилган. Сотиб олувчи ҳатто фактурани тасдиқламасликка ҳам ҳақли. 10 кун ичида тасдиқламаса ёки рад этмаса, электрон ҳисобварақ-фактура "автоматом" тасдиқланган ҳисобланади.

Унданам қизиғи, йўл патрул хизмати ташилаётган юк бўйича электрон фактураларни текширишга ваколатли эмас. Бу уларнинг вазифаси ҳам эмас.

Фактура нима, электрон имзо нима, QR код нима, патрул хизмати учун, уларнинг фаолиятига таалуқли бўлмаган ғирт бегона масалалар. Мен уларни оқламоқчи ҳам, қораламоқчи ҳам эмасман. Лекин ваколатлари чекланмаган ҳокимият олдида патрул хизмати ходимлари ҳам ҳақсизликка рўпара қилинмоқда, ҳокимиятнинг ноқонуний топшириқларини бажаришга ундалмоқда. Чигит зўравонлигидан ташқари мана бу воқеликнинг ўзи ҳам ҳокимлик ҳаракатларига бир эмас, икки карра ҳуқуқий баҳо беришга сабаб бўлади.

Эртага, дўппи роса тор келганда, ўша учта юк машинадаги чигитни ҳокимият топшириғи билан тўхтатишга мажбур бўлган патрул хизмати ходимлари ҳам "айбдор" қилиб кўрсатиб юборилса, ҳечам ажабланманг.
10.4K views14:32
Ochish/sharhlash
2022-01-04 12:15:33 Кутилган ёмон хабар: Суриштирувлар ҳокимият ҳаракатларига нисбатан эмас, тадбиркорларга нисбатан олиб борилмоқда

Қашқадарёдан Самарқандга чигит ўтказишни тақиқлаган Қашқадарё вилоят ҳокимияти бўлиб ўтган воқелик бўйича ўз муносабатини билдирган.

Эмишки, QR кодли электрон ҳисобварақ тақдим этилмаган, юк ташувчилар қўлда ёзилган қоғоз юк хатини тақдим этишган. Ҳокимият фикрича, юк хати фақатгина ортилган товарнинг йўлдаги текширувлари учунгина фойдаланилиб, кейинчалик йўқотилиши орқали солиқдан қочиш эҳтимоли катта.

Гап шундаки, биринчидан, энг аввало чигит биржа савдолари орқали сотиб олинган. Яъни, бу механизмда солиқдан қочиш мақсадида, товар ва пул ҳаракатини яшириш умуман имконсиз.

Иккинчидан, ҳукумат белгилаган қоидаларга кўра, QR кодли электрон фактура, ўз номи билан электрон фактура. Унинг қоғоз нусхасини йўлда тақдим этилмаганда юкларни мусодара этилиши ҳеч бир қоидаларда белгиланмаган.

Учинчидан, Қашқадарё энг йирик пахта етиштирувчи вилоят, табиийки, энг кўп чигит ҳам Қашқадарёда тўпланади. “OQ SAROY KLASTER” МЧЖ вилоятнинг энг йирик кластерларидан. Кластер пахтани қайта ишлашдан олинган чигитни сотиши тайин. Кластернинг вилоятга ва вилоятнинг ёғ-экстракция корхоналарига чигитни топшириш мажбурияти йўқ. Чигитга бўлган муносабатни бунақа чидамас ўйинлар билан эмас, очиқ бозорда чигит учун рақобатга кириш билан ҳал этиш керак. Қашқадарё ёғ-экстракция заводлари чигитни бюрократик йўл билан эмас, бозор нархида сотиб олишсин, чигит табиийки Қашқадарёдан ташқарига кетмайди. Муаммо шунда.

Вилоят ҳокимиятининг муносабати амалдаги қонунчилик талаблари бўйича ҳеч бир танқидга жавоб бера олмайди.

Давлат Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, керак бўлса, Республика Прокуратураси бу ишга ўз ваколатлари доирасида аралашиши керак.
13.7K views09:15
Ochish/sharhlash
2022-01-04 11:36:50 Яхши янгилик: Автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим олиб ташланди

Кучга кирган 2022 йил бюджетидан Автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим олиб ташланди.

Шу кунгача Янги (фойдаланишда бўлмаган) автотранспорт воситалари бўйича харид қилиш нархининг 3 фоизи миқдорида (агар автодилерларнинг инсофи бўлса энди янги автомашиналар ҳам 3 фоизга арзонлашиши керак);

Фойдаланишда бўлган автотранспорт воситалари бўйича эксплуатация муддатидан келиб чиқиб, ҳар бир от кучига 11 фоизгача йиғим ундирилар эди (халқ тилида ГАИга тўланадиган йиғим).

Истеъмолчиларга қарши жазоловчи ва монополист Ўзавтомоторсни қўлловчи тарзидаги бу йиғим миқдори баъзида эски автомобиллар нархининг ўзидан ҳам қиммат бўлиб кетарди ва ўзбекистонликларнинг автомобиль олди-сотдисини расмийлаштиришдан кўра, ишончнома асосида битим амалга оширишдан ўзга чораси қолмасди.

Айтиш жоизки, бу бўйича Бюджет кодексига киритилган тегишли ўзгартиришлар ҳали очиқлангани йўқ (Президент имзолаган бўлиши мумкин).

Яна бир гап. Автомобил олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи, транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан қатъий назар, БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланиш режалаштирилган (ҳали кучга киргани йўқ).

Шундай қилиб, автомобиль олди-сотди шартномаларини ЙҲХБдан рўйхатдан ўтказиш учун йиғимлар бекор қилинди (эртагаёқ ЙҲХБга боришга сал шошмай туринг, бизга ҳужжат етиб келмади ёки Бюджет кодексига ўзгартириш киритилмади дея пайсалга солишлари мумкин).

Халқ томон юриш дея баҳоланган ушбу эзгу иш учун кам сонли бўлсада сайланган депутатларга ва бюджет жараёнига алоқадор бошқа барча халқпарварларга ташаккур билдириш керак бўлади.

@the_bakiroo
43.3K viewsedited  08:36
Ochish/sharhlash
2022-01-04 10:34:13 "Ғалвиртуннел" пудратчиси - «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Кўприкқурилиш» трести УК

3 кунлик кафолат муддати тугагач, сув қўйворган туннелнинг қурилиши ишлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилган.

Давлетовнинг эътибор қаратишича, лойиҳанинг амалга оширилишига тендерсиз (бошқача бўлиши мумкинми Янги Ўзбекистонда?) тарзда рухсат берилган.

Умуман олганда, давлат буюртмалари бўйича лойиҳалар қийматининг чексиз шиширилиши ва тақсимловчилар томонидан маблағларни ўзлаштиришда тугамайдиган қонунбузарликлар давлат яхши тақсимловчими ўзи, деган саволни яна ва яна ўртага чиқараверади.

Биз ғалвирда сув ташишни давом эттираверамизми?
12.4K viewsedited  07:34
Ochish/sharhlash
2022-01-04 09:55:05 Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида кеча куни фойдаланишга топширилган тонел типидаги йўл қурилиши тонел деворларида кеча Самарқандда ёғган ''тўртта ёмғир'' туфайли, сув сизиб, потиллаб отилиб чиқаётгани акс этган видеолар пайдо бўлмоқда(https://t.me/vodiybozor/112238).

Ўзбекистон МТРК(https://mover.uz/watch/rGTk3kms) да тонел кўринишидаги йўл ўтказгич очилиш маросимида кетган лавҳада журналист қиз томонидан: ''Режа бўйича 3 йилда қурилиши лозим бўлган тонел 1,5 йил ичида, 1 йил ичида қурилиши лозим бўлган галерия типидаги йўл ўтказгичи эса олти ой ичида фойдаланишга топширилишига эришилди.'' дея таъкидланган.

''Нега бунча тез ва нега галарея типидаги йўл қурилиши сўнги босқичи совуқ қиш ойларида барпо этилди?'' дея савол берадиган одамнинг ўзи йўқ.

Бу типдаги кўприк лойиҳа умумий қиймати 143 млрд сўм( тахм 14 млн доллар) бўлиб, қурилиш объектининг параметрлари қуйидагича:
-йўл ўтказгич узунлиги 1 км,
-баландлиги 5,8 метр,
-кенглиги 26,4 метр,
-ёпиқ қисмининг узунлиги 120 метр.


Хўш, лойиҳада ҳудудда кузатилган ёғинларни хавфсиз талофатсиз ўтказиб юборувчи дренажларни қурушда қандай ёғин миқдори инобатга олинган? Ўзи умуман, қурилиш лойиҳасида табий омил таъсирлари эътиборга олинганми? Самарқанд шаҳрида муқаддам кузатилган максимал ёғин жадаллиги тўғрисидаги маълумотлар асосида сув ўтказиш иншотлари лойиҳада кўрсатилганми?

Ҳисобга олинган бўлса нега ''тўртта ёмғир''да сув янги объект деворларидан сизиб чиқмоқда? Баҳор-ёзги сел-сув тошқин келтириб чиқарадиган ҳақиқий интенсив ёғинлар даврида нима бўлади?

Ўзи бу кўприкни қайси пудрат ташкилоти шес секундда қуриб ташлади? Ва нима учун шес секундда?

P/S: Самарқанд кузатув метеорологик станцияси ўз иш фаолиятини бошлаганига мана салкам 1 асрдан кўп вақт бўлди. У ўзида ҳудудда кузатилган асрий ёғингарчилик маълумотларини тўплаб, йиғиб ётибди. Маълумотлар шу каби қурилиш объектларини барпо этиш учун тўпланяпти. Нега, чуқурроқ таҳлил олиб бориб мукаммал объектлар қурмайсизлар? Сизларга ким, нима ҳалақит беряпти?

@uzb_meteo
11.0K views06:55
Ochish/sharhlash