Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.64K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2024-05-20 14:34:27 Минздрав: Оценка квалификации медицинских и фармацевтических работников осуществляется на основе прозрачной и справедливой системы

Как известно, в соответствии с постановлением Президента «О мерах по эффективной организации государственного управления в сфере здравоохранения в рамках административных реформ» от 20 июня 2023 года был создан Центр оценки квалификации медицинских и фармацевтических работников.

На данное учреждение было возложено выполнение таких функций, как проведение аттестации медицинских и фармацевтических работников в целях оценки их теоретических знаний, практических навыков и профессионального уровня, присвоение им квалификационных категорий.

На сегодняшний день путем внедрения современных информационных технологий в Центре создана совершенно новая, прозрачная и справедливая система оценки квалификации.

В частности, соответствующим постановлением Кабинета Министров от 18 сентября 2023 года был утвержден Административный регламент оказания государственных услуг по проведению аттестации и присвоению квалификационных категорий медицинским и фармацевтическим работникам.

На основе этого документа внедрен порядок приема документов через центры государственных услуг и Единый портал интерактивных государственных услуг (my.gov.uz) только в электронной форме, а также наблюдения за статусом их рассмотрения на каждом этапе.

В результате этого была отменена практика приема документов в бумажном виде и их подачи в явочном порядке.

Кроме того, в регионах были выделены специально оборудованные экзаменационные кабинеты для проведения устных и тестовых экзаменов с обеспечением онлайн-трансляции, аудио- и видеонаблюдения.

Следует отметить, что была отменена и практика выдачи сертификата, подтверждающего присвоение квалификационной категории медицинским и фармацевтическим работникам, в бумажном виде и внедрен порядок выдачи сертификата в электронной форме с серийным номером и QR-кодом.

Также налажена система выбора билетов с вопросами для устного онлайн-экзамена через программу Random (случайный выбор вопросов с использованием компьютерных технологий).

При этом билеты состоят из 5 вопросов, на ответы которых отводится 15 минут, каждый ответ оценивается по 10-балльной шкале. В конце экзамена программа подсчитывает среднее значение из общего количества баллов и сразу же выдает результат.

Вместе с тем, тестовые задания и вопросы устного экзамена размещены на официальных сайтах Министерства здравоохранения и Центра на узбекском, русском и каракалпакском языках, обеспечено использование именно этих вопросов на экзаменах.

Примечательно, что претенденты не знают, какой именно специализированной аттестационной комиссии будут сдавать устный экзамен, а члены комиссии до начала экзамена не будут знать, у кого из претендентов будут принимать экзамен.

Одним из главных преимуществ новой системы является то, что теперь медицинским и фармацевтическим работникам не придется приезжать в столицу, тратя лишнее время и средства, чтобы подать документы на прохождение аттестации.

За счет минимизации вмешательства человеческого фактора в процесс оформления документа и сдачи экзамена были устранены риски и элементы коррупции.

Благодаря этому экзамены на присвоение квалификационной категории успешно сдают только те медицинские и фармацевтические работники, которые постоянно совершенствовали свои теоретические знания и практические навыки.

В целом, создание прозрачной системы путем цифровизации процесса сдачи документов и проведения экзаменов будет способствовать подготовке конкурентоспособных на международной арене медицинских и фармацевтических кадров, обладающих глубокими знаниями в данной сфере.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
16.1K views11:34
Ochish/sharhlash
2024-05-20 12:36:33 ССВ: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакаси шаффоф ва адолатли тизим асосида баҳоланмоқда

Маълумки, Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилган эди.

Мазкур муассаса зиммасига тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбий маҳоратини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш функцияларини бажариш юклатилган.

Бугунга кунда ушбу марказда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали малакани баҳолашнинг мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизими яратилган.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги тегишли қарори билан малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга асосан, ҳужжатларнинг Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали фақат электрон шаклда қабул қилиниши ва ҳар бир босқичда кўриб чиқилишини тўғридан-тўғри кузатиб бориш тартиби жорий этилди.

Бунинг натижасида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси бериш бўйича йиғмажилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинди.

Шунингдек, оғзаки ва тест имтиҳонларини ўтказиш учун ҳудудларда махсус жиҳозланган имтиҳон хоналари ажратилиб, онлайн трансляция, аудио ва видео кузатув назорати таъминланди.

Айтиш жоиз, тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси берилганлигини тасдиқловчи қоғоз шаклидаги сертификат бериш амалиётига ҳам барҳам берилиб, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақамига эга, QR-коди қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилди.

Онлайн тартибдаги оғзаки имтиҳон учун бериладиган билет саволлари “Random” (инсон омили минималлашган, компьютер технологияси ёрдамида тасодифий савол танлаш) дастури орқали танланиши йўлга қўйилди.

Бунда билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун 15 дақиқа вақт ажратилади ва ҳар бир жавоб 10 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон якунида дастур умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб, натижани ўша заҳоти эълон қилади.

Шу билан бирга, тест синови ва оғзаки имтиҳон саволлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва марказнинг расмий веб-сайтларида ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида жойлаштирилганган бўлиб, имтиҳонларда айнан ушбу саволлардан фойдаланилиши таъминланган.

Эътиборли жиҳати, талабгорлар оғзаки имтиҳонларни айнан қайси ихтисослаштирилган аттестация комиссиясига топширишини, комиссия аъзолари эса имтиҳон бошлангунга қадар қайси талабгордан имтиҳон олишини билмайди.

Янги тизимнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, эндиликда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжат топшириш ҳамда аттестациядан ўтиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга келишига барҳам берилди.

Ҳужжат топшириш ва имтиҳондан ўтиш жараёнида инсон омили аралашувини минималлаштириш орқали коррупция хавфи ва элементлари бартараф этилди.

Натижада малака тоифасини бериш бўйича имтиҳонлардан фақат назарий билими ва амалий кўникмаларини узлуксиз ошириб борган тиббиёт ходимларигина муваффақиятли ўтмоқда.

Умуман олганда, ҳужжат топшириш ва имтиҳон жараёнларини рақамлаштириш натижасида шаффоф тизим яратилганлиги соҳа учун етук ва чуқур билимга эга, халқаро майдонда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
24.3K views09:36
Ochish/sharhlash
2024-05-20 09:30:48
Буни билишингиз керак!

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда тахминан 1 миллиард нафардан зиёд инсон таянч-ҳаракати аъзолари касалликларидан азият чекади. Остеохондроз эса умуртқа поғонасининг энг кенг тарқалган хасталикларидан биридир.

Хўш, бу касалликнинг келиб чиқишига нима сабаб бўлади?
Уни даволаш чоралари қандай?
Остеохондрознинг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратган маъқул?


Шу каби саволларга Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Вертебрология бўлими мудири Рустам Мусаев батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
12.0K views06:30
Ochish/sharhlash
2024-05-20 07:56:25 Тошкент давлат стоматология институти нуфузли рейтингдан жой олди

Тошкент давлат стоматология институти Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – Times Higher Education агентлигининг Young University Rankings 2024 рейтингида эътироф этилди.

Бунда олий таълим муассасалари Халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари томонидан янги методологияга асосан таълим ва тадқиқотлар сифати, ҳамкорлик ва тажриба алмашуви, иқтисодий ва ижтимоий фаолияти бўйича баҳоланди.

Ушбу рейтинг мамлакатлардаги олий таълим тизими ривожланишининг кўрсаткичи сифатида эътироф этилиб, ташкил этилганлигига 50 йилдан ошмаган институт ва университетлар фаолиятининг қуйидаги 5 та йўналиш бўйича 13 та индикатори таҳлили асосида шаклланади:
таълим сифати ва ўқитиш муҳити;
тадқиқот муҳити;
тадқиқот сифати;
саноат;
халқаро истиқболлар.

Маълумот ўрнида, жорий йил Young University Rankings рейтингига жами дунёнинг 673 та олий таълим муассасаси киритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
9.0K views04:56
Ochish/sharhlash
2024-05-20 05:59:04 ​ ​Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланди

“Йилнинг энг яхши ҳамшираси” танлови ғолиблари тақдирланди

Олимлар Альцгеймер касаллигидан 70 фоизгача ҳимоя қилувчи ген вариантини топди

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Ўзбекистон кардиологларининг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди

Тошкент “Чeгара билмас космeтология” халқаро анжуманига мезбонлик қилди

ЖССТ денге касаллигига қарши янги вакцинанинг дастлабки квалификациясини амалга оширди

Бухорода Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани ўтказилди

Инсон ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилаётган муҳим кашфиётлар

"Ўзбекистон ва Туркия: Замонавий тиббиёт ва янги чақирувлар"

Гўдакка биринчи қўшимча овқат қандай тайёрланади?

ЖССТ дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
8.1K views02:59
Ochish/sharhlash
2024-05-19 14:24:37 Милклар нега қонайди? Бу — пародонтоз...ми?!

Кўпчилик тишларни юваётганда уларнинг қонашига унчалик эътибор бермайди. Аслида бу ҳолат оғиздан ҳид келиши, тишлар бўшаб қолиши ва тушиши каби белгилар билан намоён бўлувчи пародонтоз касаллигидан дарак беради.

Хўш, у қандай касаллик? Унга асосан қайси ёшдаги инсонлар дучор бўлади? Хасталикнинг олдини олиш ва даволаш мумкинми?

Ушбу саволларга тиббиёт фанлари доктори Абдуазим Юлдашев жавоб берди.

Пародонтоз — тиш атрофидаги тўқималарнинг сурункали яллиғланиши ва бундан тиш катакчалари емирилиши оқибатида уларнинг тушиб кетиши билан кечувчи касаллик, — дейди мутахассис. — У кўпинча 35 ёшдан кейинги даврда 40-50 фоиз киши чалинадиган милк касаллиги бўлиб, уни тўлиқ даволаш технологиялари ишлаб чиқилган.

Хасталик пародонт томирлари ва нервлари бузилиши ёки касалланиши натижасида тиш атрофидаги тўқималарнинг қон билан етарли таъминланмаслиги оқибатида келиб чиқади. Овқат чайнаганда милкка зўр келиши, тишда тош йиғилиши, оғиз бўшлиғининг талаб даражасида парвариш қилмаслик, луқмани нотўғри тишлаш, сунъий тишларни тўғри ўрнатмаслик, шунингдек организмда кечадиган умумий касалликлар пародонтозга сабаб бўлиши мумкин.

Касаллик дастлаб милкда ачишиш, қичишиш ва томир уриши каби белгилар билан бошланади. Сўнг тиш бўйни очилиб қолади, баъзан милк яллиғланиб шишади, тиш чўтка билан ювилганда ёки қаттиқроқ овқат ейилганда, милк қонайди. Оғиз бўшлиғи шишиб қизариши, бора-бора тишларда тош, нохуш ҳид пайдо бўлишига олиб келади.

Унинг ривожланишига тиш оралиғида овқат қолдиқлари, бактериялар, тери ҳужайралари ва милк ораси очилиб қолиши янада қулай шароит яратади. Бу қолдиқларнинг барчаси сўлак билан аралашиб, қаттиқ тош ҳосил қилади.

Пародонтознинг кейинги босқичида тишларни ушлаб турган таянч суяк аста-секин емирилиб, даволашга киришилмаса, унинг “умри” қисқаради. Натижада овқат чайнаш ва ҳазм қилиш бузилади. Шу тариқа милк қатламининг сурункали яллиғланишини келтириб чиқарадиган бактериялар учун қулай муҳит пайдо бўлади.

Тиш қатламида яшовчи сон-саноқсиз бактериялар организмга салбий таъсир кўрсатиб, қонни қуюлтиради. Бу миокард инфаркти, инсульт, артериал гипертония каби хавфли касалликлар хавфини оширади. Милкнинг зарарланиши ҳомиладорликда турли зўриқишларга сабаб бўлиши аниқланган.

Касалликнинг олди олинмаса, бошқа бир номдаги хасталик – гингивитнинг бошланиши учун айни муддаодир. Милкдан йиринг (пиорея) ажралади, тишларнинг илдизи яққол очилиб, тўкилишга тайёр туради. Кўринишидан соғлом бошқа тишларда ҳам айнан шу жараён такрорланади.

Тиш оғриқлари шундайки, йиллар мобайнида бунга “ҳозирлик” кўрилади. Касаллик зўрайиб, авж нуқтасига етган паллада бемор шифокорга мурожаат қилади. Ваҳоланки, бу вақтда ғишт қолипдан кўчгани боис касалликни даволаш қийинлашади.

Тўғри, пародонтоз билан оғиз бўшлиғи касалланган бемор учун самарали дори-дармон турлари кўп. Аммо даволашдан кўра, бунга дучор бўлмаслик чора-тадбирларини кўриш афзалдир. Жумладан, тиш тошлари ва биоплёнка қалин бўлиб кетмаслиги учун оғиз бўшлиғини сифатли тиш пасталари билан тозалаб туриш тавсия этилади.

Шунингдек, даволаб бўлмайдиган тишлар олиб ташландими, милк “қочиши”га йўл қўймасдан, унинг ўрнига турли композитдаги сунъий тишларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Қандли диабет касаллиги бўлган беморлар бир йилда 3-4 маротаба стоматолог кўригидан ўтиб турмаса, қисқа вақт ичида 60- 70 фоиз тишларини йўқотиб қўйиш мумкин.

Овқатланиш рационига эътибор бермай туриб, нафақат пародонтоз, балки бошқа тиш касалликлари ҳам зўрайиб кетишини унутмаслик керак. Таркибида С, А, В витаминлари бўлган қаттиқ мева-сабзавот турлари – қизил булғор қалампири, бодринг, сабзи, саримсоқпиёз, олма, турп, редиска, қорағат (смородина) таомномадан ўрин олса, муаммога ўрин қолмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15.3K views11:24
Ochish/sharhlash
2024-05-18 16:15:17 ЖССТ: 2019 йилда дунёда астма касаллигидан 455 минг нафар киши вафот этган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан астма касаллиги билан боғлиқ янги ҳисобот эълон қилинди.

Унга кўра, 2019 йилда дунёда астма билан касалланганлар сони 262 миллион нафарни ташкил қилган ва бу хасталикдан вафот этганлар 455 минг нафарга етган.

Астма билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг аксарияти даромад даражаси паст ва ўрта бўлган мамлакатларга тўғри келади, бу давлатларда астмани аниқлаш ва даволаш кўрсаткичлари етарли даражада эмас.

Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин.

Агар оилада астматиклар бўлса, бу хасталик билан касалланиш эҳтимоли ортади. Одатда астма бошқа аллергик касалликларга чалинган одамларда ривожланиши мумкин.

Болалар ва ортиқча вазнга эга бўлган катта ёшдаги одамларда астма ривожланиш хавфи юқори бўлади.

Астмани бутунлай тузатиб бўлмайди, аммо унга қарши курашиш учун бир қатор даволаш усуллари мавжуд. Энг кенг тарқалгани — бу дорини тўғридан-тўғри ўпкага етказиб берадиган ингалятордан фойдаланиш. Ингаляторлар астма билан оғриган одамларга касалликни назорат остида ушлаб туришга ҳамда нормал ва фаол ҳаёт кечиришга ёрдам беради.

Аммо, ЖССТга кўра, кўпгина мамлакатларда барча беморлар ҳам ингаляторларни олиш имконига эга эмас. 2021 йилда даромад даражаси паст ва ўртадан паст бўлган мамлакатларнинг фақат ярмида астма билан оғриган одамларда бронходилататорлар, учдан бирида эса стероид ингаляторлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган.

Астма билан оғриган одамлар ва уларнинг оила аъзоларига бу касаллик ҳақида кўпроқ маълумот тақдим этиш муҳим. Бунга даволаниш йўлларини танлаш, қўзғатувчи омилларни бартараф қилиш ва уй шароитида симптомларни енгиллаштириш усуллари киради.

Астма ЖССТнинг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Глобал ҳаракатлар режасига ва БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш кун тартибига киритилган.

Астма учун муҳим хавф омили ҳавонинг ифлосланиши бўлиб, бу касалликнинг янги ҳолатларини келтириб чиқаради. ЖССТ соғлиқни сақлаш ходимлари учун ҳавонинг ифлосланишига доир ўқув дастурини ишлаб чиқди, унда бу масала ҳақида батафсил айтилиб, ушбу омилнинг таъсирини камайтириш ва юмшатиш бўйича амалий маслаҳатлар берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
9.5K views13:15
Ochish/sharhlash
2024-05-18 13:03:14
В городе Бухаре состоялась ХХ конференция онкологов и радиологов Узбекистана на тему «Женское здоровье: скрининг и профилактика рака молочной железы и шейки матки».

В этой престижной конференции, проведенной по инициативе Министерства здравоохранения и Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра онкологии и медицинской радиологии, приняли участие отечественные специалисты, а также свыше 300 международных делегатов, в том числе ведущие эксперты из более чем 10 зарубежных стран, таких как США, Великобритания, Франция, Дания, Российская Федерация, Турция, Индия.

О подробностях мероприятия рассказывается в данном видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8.2K views10:03
Ochish/sharhlash
2024-05-17 12:23:32
Буни билишингиз керак!

Ишемик инсульт бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам катта ёшдаги аҳоли орасида кенг тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади.

Яна бир оғир ва аломатсиз кечувчи хасталик — аневризма эса, афсуски, шифохонага ётқизилгунга қадар беморларнинг 50 фоизини ҳаётдан олиб кетади.

Хўш, бу — қандай касалликлар? Улар қай усуллар ёрдамида даволанади? Беморларда қандай жарроҳлик амалиётлари ўтказилади?

Бу ҳақда Миллий тиббиёт маркази нейрожарроҳи Шоҳрух Зиёвуддинов батафсил маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
5.8K viewsedited  09:23
Ochish/sharhlash
2024-05-17 10:45:10
#onlayn

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтаётган кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикасига бағишланган анжуман
давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8.1K views07:45
Ochish/sharhlash