Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.89K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 99

2023-01-07 18:53:57
#Кайфият

Мактабда физика ва кимёни албатта ўқиш керак

Физика ва кимёни яхши ўқимаган ношудни аҳволини қаранг?!

Мана аҳвол...

@PARKENT_TONGI
3.2K views15:53
Ochish/sharhlash
2023-01-07 17:56:42
#Жамият

Туман деҳқон бозорида "Элга хизмат" савдо ярмаркасида озиқ-овқат маҳсулотлари мақбул нархларда сотилмоқда

Куни кеча шу ҳақда ёзганларимизга ишонмаганлар бўлди. Тўғри, ҳар кимда сўз эркинлиги бор ва у кафолатланган.

Лекин сўз эркинлиги, деб борни йўқ дейиш адолатдан эмас.

Хуллас, бугун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Файзиев туманимизга келди.

М.Файзиев тўғри бозоримизга кириб борди. "Элга хизмат" ярмаркасидаги нарх-наволарни сўраб суриштирди. Ҳаридорлар билан суҳбатлашиб, чиндан ҳам арзон нархда савдо қилганини билди.

Туман ҳокимлиги ҳамда прокуратура ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бўлими ҳамкорлигида нархларнинг сунъий ошмаслиги борасида кунлик назорат ишлари ўтказилаётгани ҳақида маълумот олди.

Кейин туман тиббиёт бирлашмасининг иситиш тизими совуқ кунларда қай даражада ишлашини ўрганди.

Халқ таълими бўлими мудири билан мактабларда иситиш тизимида амалга оширилган ишларни сўради. Айрим мактаблардаги вазиятни кўздан кечирди.

@PARKENT_TONGI
3.1K views14:56
Ochish/sharhlash
2023-01-07 15:13:31
#Расман

Тайинлов

Ҳайитов Фарҳод Адҳамович –
Жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг раиси этиб тайинланди.

Туманимизнинг янги суд раиси 1977 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд Давлат Университетининг ҳуқуқшунослик факультетини 1999 йилда тамомлаган.

Фарҳод Ҳайитов тайинловга қадар Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг судьяси лавозимида эди.

@PARKENT_TONGI
2.1K views12:13
Ochish/sharhlash
2023-01-07 14:11:02
#Шеърият

Инсон ўзинг!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шундай деган эди:

"Агар Эркин Воҳидов "Инсон ўзинг" қасидасидан бошқа шеър ёзмаса ҳам, Шерали Жўраев шундан бошқа қўшиқ айтмаганида ҳам ҳар иккиси тарихда қолаверади".

Шоирнинг абадиятга муҳрланган сатрлари асло ўз аҳамиятини йўқотмайди!

@PARKENT_TONGI
2.0K views11:11
Ochish/sharhlash
2023-01-07 12:01:13 #Жамият

Билишингиз муҳим бўлган маълумот

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

Базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

Ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

@PARKENT_TONGI
2.6K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-01-07 11:01:00
#Ҳуқуқий_саводхонлик

Яқин қариндошлар бир давлат корхонасида ишлаши мумкинми?

@PARKENT_TONGI
2.4K views08:01
Ochish/sharhlash
2023-01-07 10:01:24
#Жамият

Аёлларнинг иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди

“Ишлайдиган, оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак. Аёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради” – дея таклиф билдирди депутат Алишер Қодиров.

@PARKENT_TONGI
2.7K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-01-07 08:02:01
#Огоҳ_бўлинг

Соғлиқ учун зарарли бўлган дорилар сотуви тўхтатилди!

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қўшимча текширувдан ўтказиш ҳамда эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил мамлакатимизга олиб кирилган барча препаратлар сотуви тўхтатилди.

Расмда сотуви тўхталган дори воситаларининг рўйхати қайд этилган.

Яқинларингизни хабардор қилинг!

@PARKENT_TONGI
3.8K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-01-07 07:00:14
#Саломатлик

Шифобахш рецепт

Яқинларга ҳам юборинг!

@PARKENT_TONGI
893 views04:00
Ochish/sharhlash
2023-01-07 06:02:04
#Кун_кайфияти

Эгасини қамоққа туширувчи қуш

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
1.7K views03:02
Ochish/sharhlash