Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.89K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 96

2023-01-10 12:57:02
#Инсон_қадри

Бугун “Оқ тепа” ва "Янги Навбаҳор" аҳолиси учун кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилди

Кеча кечаси билан туманимизда қор ёғиб чиқиши одамларни зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликка ундайди.

Ҳа, эрта тонгда қалин қорни кўрган киши борки, кўчага чиқишни хоҳламайди.

Бундай вазиятда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошиб кетиши ҳеч гап эмас!

Шу сабаб айни масала зарур чораларни талаб этади. Масалан, арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркаларини чекка ҳудудларга олиб бориш зарур!

Хуллас, бугун прокурор Шарифжон Акбаров ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Паркент туман бўлими бошлиғи Низомиддин Ишанкулов ташаббуси билан туманимизнинг чекка ҳудуди “Оқ тепа” ва "Янги Навбаҳор" аҳолисининг эҳтиёжи учун арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Унда рўзғор учун зарур бўлган ун, ўсимлик ёғи, шакар каби 27 турдаги озиқ-овқат маҳсулоти сотилди.

Бундай арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркаси совуқ кунда нархлар барқарорлигини таъминлаши шубҳасиз.

@PARKENT_TONGI
1.2K views09:57
Ochish/sharhlash
2023-01-10 08:34:50
#Биринчи_босқич

Туманимиздаги энг яхши маҳалла раисини аниқлаш мақсадидаги сўровномамиз давом этмоқда!

Сўровноманинг биринчи босқичида йиғилган овозларни ҳисоблаб қўйдик.

Ушбу хабар расмида йиғилган натижалар билан танишиб чиқинг.

Иккинчи босқич бошланиши олдидан аввалги сўровнома постини каналдан олиб қўйдик.

Якуний натижалар шу ойнинг 19 январь кунида биринчи босқичда йиғилган натижаларга қўшиб ҳисобланади.

Марҳамат, энг яхши маҳалла раисини аниқлаш учун овоз беринг!

Сўровномамизнинг якуний натижасига кўра 1-ўрин, 2-ўрин, 3-ўрин эгаси тақдирланади.

Сўровнома 19 январь куни соат 14:00 гача давом этади.

Ушбу хабарни яқинларингизга ҳам тарқатинг!

Дарвоқе, натижаларни диққат билан ўрганиб чиқингчи, маҳалла аҳолиси ўз раисига овоз беришда қай даражада фаол?

Сўровномада овоз бериш жараёни туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда таҳлил қилиниб, ҳисоблаб борилмоқда!

Овоз беришда қатнашиш учун ушбу каналга уланинг:

https://t.me/parkent_tongi
4.3K views05:34
Ochish/sharhlash
2023-01-10 07:32:05
#Муҳим

Паркентда ҳақиқий қиш манзараси

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда аномал совуқ сабаб кўп жойларда қалин қор ёғиши ҳақида маълумотлар тарқалди.

Мана, ниҳоят туманимизда ҳам қалин қор ёғди. Аслида қиш қишлигини қилгани яхши. Буни деҳқончилигимизга катта фойдаси бор албатта.

Хуллас, туни билан Паркент туман йўллардан фойдаланиш корхонасининг ҳамма техникаси йўлларни қордан тозалаш ишларини бажариб чиқди.

Йўлларга қум ва туз аралашмаси сепилди. Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўлларни музлаб, сирпанчиқ бўлишини имкон қадар олди олинди.

Керакли ҳамма ишлар бажарилди, лекин қишнинг куни ўз кучини кўрсатаверади.

Йўлларда эҳтиёт бўлинг!

@PARKENT_TONGI
4.1K views04:32
Ochish/sharhlash
2023-01-10 03:03:52
#Кун_иқтибоси

"Бошига иш тушган одамни шилиш — ўликнинг кафанини ечиб олишдай гап".

Абдулла Қаҳҳор

@PARKENT_TONGI
560 views00:03
Ochish/sharhlash
2023-01-10 02:01:52
#Тилак

Хайрли тонг!

Эрта тонгда ўйғонар экансиз, кун давомида ҳар нарсада фақат ва фақат гўзалликни кўришга интилинг!

Шундагина чиройли қалб эгаси бўласиз.

Чунки, дунё кўзгу мисоли, унда ҳамма ўз аксини кўради.

Бошланган яна бир гўзал кунингиз хайрли ўтсин!

@PARKENT_TONGI
757 views23:01
Ochish/sharhlash
2023-01-09 18:09:11
#Ажабо

Ижтимоий тармоқларда илонни ўйнаётган болакай лавҳаси тарқалди

Назаримизда ширинтойнинг ўйинчоғи хавфсиз!

Илонлар чақиб олмаслиги учун заҳар тишлари зарарсиз қилиб қўйилганга ўхшайди.

Қаранг, тажоввузкорлиги йўқ! Аксинча, қочаяпти.

Балки, илонлар болакайнинг ўйинқароқлигини тушунгандир?!

Лавҳани кўриб, фикрингизни билгимиз келди.

Сиз ота-она ўз боласига шундай ўйинчоқ раво кўришига қандай қарайсиз?

@PARKENT_TONGI
5.5K views15:09
Ochish/sharhlash
2023-01-09 15:00:32
#Жамият

Болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда ёш болалар орасида коронавирус инфекцияси кўпайиб бораётгани билан боғлиқ хабар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотларнинг ҳақиқатга зид эканини маълум қилди.

@PARKENT_TONGI
3.6K views12:00
Ochish/sharhlash
2023-01-09 13:08:52
#Муҳим

Совуқ кунлар остонасидаги маслаҳатлар

Шунчаки қават-қават кийинмасдан, тананинг оёқ, бел ва бўйин қисмини иссиқ ушлашга ҳаракат қилинг.

Хонага кирганингизда ечиб қўйиш осон ҳамда терлаб, сўнгра совуқ қотишнинг олдини олган бўласиз.

Тўйимли ва сифатли овқатланиш – совуқда организм касалланмаслигининг асосий омилларидан.

Иссиқ қаҳва, какао ёки қора чой ичиш баданни иситишга кўмаклашади.

Енгил бадантарбия баданда қон айланишини яхшилаб, мушаклар исишига ёрдам беради.

Совуқ ҳавода ўпкани тўлдириб, аммо вазмин ва фақат бурун орқали нафас олиш – асаб тизимини тинчлантириб, совуқ иқлимни организм учун стресс эмас, балки яхши кайфият бахш этувчи омил сифатида қабул қилишга кўмаклашади.

Хуллас, қишнинг ҳар бир куни сизга яхши кайфият улашаверсин!

@PARKENT_TONGI
5.1K views10:08
Ochish/sharhlash
2023-01-09 10:50:18
#Ҳушёр_бўлинг

Паркентда фоторадарлар ишламоқда


Шу ҳақда Паркент туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, подполковник Дилшод Ҳалилов маълумот бермоқда.

Паркент деҳқон бозори рўпарасидаги катта йўлнинг учта нуқтасига фотокамера ўрнатилган.

Бозорнинг олдида тўхтаб турган автомобиль шу учта фотокамеранинг бирига тушиб қолиши аниқ.

Эътиборсизлик қилиб 600 минг сўм жарима тўлаб юрманг!

Бундан ташқари, 40-мактаб олдидаги светафор яқин жойга ўрнатилган.

"Қорақалпоқ" ҳудудидаги каналга яқин жойда ҳам фотокамера ўрнатилган бўлиб, тезликни 70 км. соатдан оширганларга жарима ёзиляпти.

"Паркент дарвозаси" аркасига ҳам иккита фоторадар ўртатилган бўлиб, тезлик, телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камарини тақмаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни қайд этиб бормоқда.

Дала ховли ҳамда туман Мудофаа бўлимининг яқинига ҳам фоторадар ўрнатилган бўлиб, тезликни оширган автомобилларни қайд этмоқда.

Сўзимиз тасдиғини расмлардан ҳам билиб олишингиз мумкин.

Яқинларингизни ҳам шу ҳақда хабардор қилинг!

@PARKENT_TONGI
10.7K viewsedited  07:50
Ochish/sharhlash
2023-01-09 09:30:51
#Кун_қўшиғи

Шайтонга иш қолмади, қуриб қолди шўри...

Асли Шайтонларнинг орамизда зўри!

@PARKENT_TONGI
6.0K views06:30
Ochish/sharhlash