Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Tilak
Salomatlik
Inson
Iqtibos
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.74K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 98

2023-01-06 09:01:03 #Билиб_қўйинг

Жорий йилдан бошлаб мактабда олинган якуний баҳолар кириш имтиҳонларида ҳисобга олинади

Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Унга кўра:

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги баллга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “АБИТУР” дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи 6–11-синфлардаги ёки 6–9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

86-100 фоиз учун – 5 баҳо;
71-85 фоиз – 4 баҳо;
56-70 фоиз – 3 баҳо, 56 фоизгача – 2 баҳо.

Маълумот учун айтганда, мазкур қарор лойиҳаси Давлат тест маркази Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар ишлаб чиқилган эди.

@PARKENT_TONGI
2.4K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-01-06 08:00:35
#Кун_мулоҳазаси

Мусибатлар меҳмондир. Уйда сабрни кўрмаса, ётиб қолади.

Неъматлар ҳам меҳмондир. Уйда шукрни кўрмаса, кетиб қолади.


@PARKENT_TONGI
2.5K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-01-06 07:01:06
#Жамият

Икки миллиард обуначиси бор инсонни биласизми?

Жума аёмингиз эзгу амалга бой ўтсин!

 
@PARKENT_TONGI
2.4K views04:01
Ochish/sharhlash
2023-01-06 06:35:23
#Жума_сабоқлари

Бараканинг беш сабаби

1 - Шукур қилиш
2 - Истиғфор
3 - Бомдод намозини жамоатда ўқиш
4 - Ота-онага яхшилик
5 - Инсонларга яхшилик қилиш

Уйингизга барака ёғилсин!
ㅤㅤㅤㅤ
@PARKENT_TONGI
2.3K views03:35
Ochish/sharhlash
2023-01-06 06:00:55
#Кун_кайфияти

Ота-оналар учун тавсия

Фарзандингиз телефонни қўлига олмаслиги учун синаб кўринг!

Яқинларга ҳам юборинг!

@PARKENT_TONGI
2.5K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-01-06 05:02:03
#Ҳидоят

Шайтонни ҳайдаш дуоси ҳақида

Бир жойда "Оятул Курсий" ўқилса ва Азон айтилса, шайтон у ердан қочади. Набий алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг номи билан паноҳ тилаб бундай дуо қилганлар: "Аъузу биллаҳис самиъил ъалийм минаш шайтонир рожийм. Мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳи".

Маъноси: "Мен эшитгувчи ва билувчи Аллоҳнинг номи ила даргоҳидан ҳайдалган шайтоннинг ўзидан, иғвосидан, такаббурлигидан, ва нифоқидан паноҳ тилайман"

Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари

''Шифо оятлари ва маъсур дуолар'' китобидан.
ㅤㅤㅤㅤ
  @PARKENT_TONGI
2.6K views02:02
Ochish/sharhlash
2023-01-05 22:19:45
#Тилак

Жума муборак!

Бу қутлуғ кунда дуо қилишдан чарчаманг!

Банда Aллоҳдан Фирдавс жаннатини сўраса, шу биргина сўрови билан Aллоҳнинг розилигини, ҳидоятини, жаннат аҳлининг амалини, солиҳ амаллар узра саботни, дунё ва охиратда солиҳ зотлар билан бирга бўлишни ва Aллоҳнинг жамолини сўраётган бўлади.

Муборак Жума кунларида шундай дуо қилайликки, дуоларимиз барча дуоларни қамраб олсин.

Жуманинг хайри ва барокати сизга ҳамроҳ бўлсин!

@PARKENT_TONGI
918 views19:19
Ochish/sharhlash
2023-01-05 20:26:33
#Ўтмиш

Тарих такрорланмоқдами?

Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизда -27 даражагача бўлган совуқ 1969 йилда ҳам кузатилган экан.

Ўша пайтдаги Тошкентдаги зумрад қиш суратларини томоша қилиб, тарих такрорланмоқдами, деган савол хаёлдан ўтади!

@PARKENT_TONGI
1.9K views17:26
Ochish/sharhlash
2023-01-05 19:14:59
#Диққат_қилинг

Аномал совуқ пайтида ҳам электр энергиясида чекловлар киритилади

Мамлакатимизга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ нам ҳаво массалари кириб келишига қарамасдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига киритилаётган чекловлар давом эттирилади.

Шунингдек, энерготизимда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган графикларга асосан қисқа муддатли чекловлар киритилади.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилади.

Шу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда!

@PARKENT_TONGI
3.0K views16:14
Ochish/sharhlash
2023-01-05 18:30:20
#Расмий_хабар

Барча таълим муассасаларида қишки таътил узайтирилди

Мамлакатимизга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

@PARKENT_TONGI
3.7K views15:30
Ochish/sharhlash