Get Mystery Box with random crypto!

#Жамият Туман деҳқон бозорида 'Элга хизмат' савдо ярмарка | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Жамият

Туман деҳқон бозорида "Элга хизмат" савдо ярмаркасида озиқ-овқат маҳсулотлари мақбул нархларда сотилмоқда

Куни кеча шу ҳақда ёзганларимизга ишонмаганлар бўлди. Тўғри, ҳар кимда сўз эркинлиги бор ва у кафолатланган.

Лекин сўз эркинлиги, деб борни йўқ дейиш адолатдан эмас.

Хуллас, бугун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Файзиев туманимизга келди.

М.Файзиев тўғри бозоримизга кириб борди. "Элга хизмат" ярмаркасидаги нарх-наволарни сўраб суриштирди. Ҳаридорлар билан суҳбатлашиб, чиндан ҳам арзон нархда савдо қилганини билди.

Туман ҳокимлиги ҳамда прокуратура ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бўлими ҳамкорлигида нархларнинг сунъий ошмаслиги борасида кунлик назорат ишлари ўтказилаётгани ҳақида маълумот олди.

Кейин туман тиббиёт бирлашмасининг иситиш тизими совуқ кунларда қай даражада ишлашини ўрганди.

Халқ таълими бўлими мудири билан мактабларда иситиш тизимида амалга оширилган ишларни сўради. Айрим мактаблардаги вазиятни кўздан кечирди.

@PARKENT_TONGI