Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал P
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
Salomatlik
Долзарб
Муҳим
All tags
Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
Salomatlik
Долзарб
Муҳим
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.86K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 103

2023-01-05 18:30:20
#Расмий_хабар

Барча таълим муассасаларида қишки таътил узайтирилди

Мамлакатимизга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

@PARKENT_TONGI
3.7K views15:30
Ochish/sharhlash
2023-01-05 16:40:12
#Жамият

Бу динимизга мутлақо зид!

Ижтимоий тармоқларда Умрадан қайтган аёл оёғи остига ёш бола ётқизилгани тасвирланган лавҳа тарқалди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ушбу ҳолатга муносабат билдирди!


“Эҳтимол, бу ишлари билан улар ўзларининг Аллоҳнинг байтига бўлган эҳтиромларини ёки уни тавоф қилиб келган кишига нисбатан ҳурматларини ифодаламоқчидирлар. Лекин, ибодатга ҳурмат-эҳтиром бу тарзда намоён қилинмайди. Аксинча, бу риёкорлик ва оғир гуноҳ”, — дейилади муносабатда.

Фатво маркази дабдабали маросимлар учун қиладиган сарф-ҳаражатларни тежаб, ён-атрофдаги муҳтож кишиларга беришни, фарзандлар таълим олиши йўлида сарфлашни тавсия этди.

@PARKENT_TONGI
759 views13:40
Ochish/sharhlash
2023-01-05 14:00:46
#Кайфият

1700 сўм!


@PARKENT_TONGI
2.9K views11:00
Ochish/sharhlash
2023-01-05 13:00:48
#Об_ҳаво

Кейинги ҳафта юртимизда -27 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 9 январь куни мамлакатимиз ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

9-11 январда мамлакатимизнинг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 совуқгача, кундуз кунлари -5-8 даража совуқгача;

шимолда кечалари -17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда -25-27 даража совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача;

жанубда ва Фарғона водийсида кечалари -5-10 совуқгача, кундуз кунлари -2-5 даража совуқгача пасаяди.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.

@PARKENT_TONGI
3.6K views10:00
Ochish/sharhlash
2023-01-05 11:01:46
#Дарвоқе

14 январга ҳам оз қолди

Ватан ҳимоячиларини табриклашга бугундан бошлаб тайёргарлик кўравериш керак!

Хўш, айтингчи ватанпарварлар байрами учун қандай совға олган маъқул?

@PARKENT_TONGI
2.7K views08:01
Ochish/sharhlash
2023-01-05 10:00:53
#Саломатлик

Коронавируснинг янги тўлқини бошланиши мумкин

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантирди.

Ташкилотнинг маълум қилишича, “Омикрон” штаммининг янги ХBB.1.5 субварианти 29 та мамлакатда рўйхатга олинган.

Қолаверса, у бир неча ҳафта ичида АҚШда доминант версияга айланди.

Ҳозирда янги мутация Европа мамлакатларида ҳам кенг тарқалмоқда.

@PARKENT_TONGI
2.6K views07:00
Ochish/sharhlash
2023-01-05 09:00:37
#Санъат

Севмайман душанбадан

Ёдингизда бўлса, журналист Ғайрат Шералиевнинг бундан 20 йилча аввал ёзилган "Севмайман душанбадан", деб номланган шеърини каналимизда ўтган 2022 йилнинг 4 октябрь санасида берган эдик.

Мазкур шеърни таниқли санъаткор Жалолиддин Аҳмадалиев қўшиқ қилиб куйлади!

Қўшиқни тинглаб баҳо беринг.

@PARKENT_TONGI
3.3K viewsedited  06:00
Ochish/sharhlash
2023-01-05 08:00:19
#Оғриқли_мавзу

Ўликни даволаш санъати

Ҳинд фильми коррупция ботқоғига ботган тизим ҳамда айрим дорифуруш шифокорлар ҳақида экан.

Диққат билан шошмасдан кўринг!

@PARKENT_TONGI
4.0K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-01-05 07:00:42
#Долзарб

Янги вазир соғлиқни сақлаш тизимида 2023 йилни “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилди

“Ишга жойлаштириш, айниқса ҳамшираларни, роддомлардаги “суюнчи пули”, “кесарча кесиш” учун белгиланган ставкалар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади”, – деган яқинда тайинланган вазир Амрилло Иноятов соҳа вакиллари билан бўлган йиғилишда.

Куни кеча соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов соҳа вакиллари иштирокида Ҳайъат йиғилиши ўтказди.

Унда соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцияга қарши курашиш ҳақида алоҳида тўхталган.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

@PARKENT_TONGI
3.0K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-01-05 06:00:43
#Кун_кайфияти

Кўпкарига тайёргарлик

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
1.5K views03:00
Ochish/sharhlash