Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.89K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 100

2023-01-07 05:30:46
#Эслатма

Бугун расман иш куни!

Бугун 7 январь куни ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун ҳам, 6 кун ишловчилар учун ҳам расман иш куни ҳисобланади.

@PARKENT_TONGI
1.7K views02:30
Ochish/sharhlash
2023-01-07 05:00:13
#Кун_мулоҳазаси

Гумроҳ бандалар

Одамларга ҳайронсан. Ота-онаси тириклигида икки оғиз ширин сўзни текинга айтмайди-да, улар ўлганидан кейин минг-минг пул сарфлаб, ўша сўзларни қабртошга ёздириб қўяди…

Ўткир Ҳошимов

@PARKENT_TONGI
2.2K views02:00
Ochish/sharhlash
2023-01-07 04:01:20
#Тилак

Хайрли тонг!

Кун қандай ўтиши тонгдаги кайфиятга боғлиқ, дейишади.

Шундай экан, эрта тонгдан ҳар бир нарсанинг гўзал тарафини кўришга интилиб кўринг!

Чунки, доим муаммоларни кўрувчи инсон, ёнидаги яхшиликни ҳам кўрмай қолиши мумкин!

Кунингиз қалб хотиржамлигида ўтсин!

@PARKENT_TONGI
2.1K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-01-06 20:19:15
#Сўровнома

Тошкент вилояти учун овоз беринг!

"Банкир кундалиги" телеграм канали вилоят ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ўртасида сўровнома ўтказмоқда!

Сўровномада Тошкент вилояти бошқа вилоятлардан кўра кўпроқ овоз тўплаш учун сизнинг овозингиз муҳим аҳамиятга эга!

Келинг, соҳа масъуллари ўзига юклатилган вазифаларни янада яхши бажаришга уларни руҳлантириш учун Тошкент вилояти учун овоз берайлик.

Овоз бериш шу ерда


@PARKENT_TONGI
2.5K views17:19
Ochish/sharhlash
2023-01-06 18:23:18
#Жамият

Туманимиз бозоридаги арзонлаштирилган "Элга хизмат" ярмаркасининг фаолияти ўрганилди

Туман прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бўлими ҳамкорлигида арзонлаштирилган “Элга хизмат” ярмаркасидаги савдони узлуксизлигига ёрдамлашиб, нарх-навонинг сунъий кўтарилишига йўл қўймасликни назорат қилиб борилаётгани вилоят ва республика раҳбарлари томонидан ўрганилди.

Жумладан, бугун туманимизга Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг ўринбосари А.Исаев ҳамда департаментнинг вилоят раҳбари М.Рўзматов, вилоят ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи в.в.б полковник Б.Бердиалиев бозоримизни кўздан кечирди.

Лавҳамиз шу ҳақда!


@PARKENT_TONGI
3.1K views15:23
Ochish/sharhlash
2023-01-06 16:30:36
#Мулоҳаза_ўрнида

Зўрдан зўр чиқади, деб бежизга айтишмайди...

Лавҳани кўриб донишманд шоир Рудакийнинг "Кимки олмаса гар ҳаётдан таълим, Унга ўргатолмас ҳеч бир муаллим" деган ҳаётий ҳикмат ифодаланган байти ёдимизга тушди!

@PARKENT_TONGI
3.8K views13:30
Ochish/sharhlash
2023-01-06 15:30:38
#Билиб_олинг

Интернетда шахсни обрўсизлантирадиган ёлғон ахборот тарқатганлик учун жарима қанча?

Қонунчилигимизда шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатишга жарима миқдори белгилаб қўйилган.

Бундай ҳатти-ҳаракатни содир этиш БҲМнинг 50 баравари (15 млн. сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@PARKENT_TONGI
3.8K views12:30
Ochish/sharhlash
2023-01-06 14:31:19
#Об_ҳаво

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

"Ўзгидромет" 6-8 январь кунлари об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Дам олиш кунлари мамлакатимизга Туркманистон ҳудудларидан нам ва илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

Республикамизнинг катта қисмда баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчилик кутилади.

7 январь куни ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқгача исийди, якшанба куни эса яна 7-12 даража илиқ бўлади.

@PARKENT_TONGI
3.2K views11:31
Ochish/sharhlash
2023-01-06 13:30:37
#Расман

Ўқитувчилар кўшимча таътилда ишламайди, лекин иш ҳақини камайтирмасдан тўлиқ олади

Таълим муассасалари ходимларининг қишки таътил давридаги иш ҳақи тўлиқ тўланади.

@PARKENT_TONGI
3.4K views10:30
Ochish/sharhlash
2023-01-06 12:25:07
#Жамият

Бозоримизда нарх-наво қандай?

Айни шу саволга жавобни туман прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бўлими ҳамкорлигидан ҳам топиш мумкин.

Масалан, бу икки идора бозоримизда арзонлаштирилган “Элга хизмат” ярмаркасидаги савдони узлуксизлигига ёрдамлашиб, нарх-навонинг сунъий кўтарилишига йўл қўймасликни назорат қилиб боради.

Бугун туманимизга Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг ўринбосари А.Исаев ҳамда департаментнинг вилоят раҳбари М.Рўзматов, вилоят ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи в.в.б полковник Б.Бердиалиев бозоримизни ўргангани келди.

Мутасаддилар бугунги кунда қимматлашган айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилганлиги, бозорда "уддабурон"лар вазиятдан фойдаланиб қолишига қарши чораларни суриштирди.

Туманимиз озиқ-овқат заҳирасининг манбалари билан қизиқди.

Бозордаги нарх-навонинг назорати, хавфсизлигидан кўнгли тўлган мутасаддилар айни масалада ўз тавсияларини ҳам берди.

@PARKENT_TONGI
3.8K views09:25
Ochish/sharhlash