Get Mystery Box with random crypto!

#Муҳим Совуқ кунлар остонасидаги маслаҳатлар Шунчаки қав | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Муҳим

Совуқ кунлар остонасидаги маслаҳатлар

Шунчаки қават-қават кийинмасдан, тананинг оёқ, бел ва бўйин қисмини иссиқ ушлашга ҳаракат қилинг.

Хонага кирганингизда ечиб қўйиш осон ҳамда терлаб, сўнгра совуқ қотишнинг олдини олган бўласиз.

Тўйимли ва сифатли овқатланиш – совуқда организм касалланмаслигининг асосий омилларидан.

Иссиқ қаҳва, какао ёки қора чой ичиш баданни иситишга кўмаклашади.

Енгил бадантарбия баданда қон айланишини яхшилаб, мушаклар исишига ёрдам беради.

Совуқ ҳавода ўпкани тўлдириб, аммо вазмин ва фақат бурун орқали нафас олиш – асаб тизимини тинчлантириб, совуқ иқлимни организм учун стресс эмас, балки яхши кайфият бахш этувчи омил сифатида қабул қилишга кўмаклашади.

Хуллас, қишнинг ҳар бир куни сизга яхши кайфият улашаверсин!

@PARKENT_TONGI