Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.89K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 94

2023-01-12 06:01:21
#Кун_кайфияти

Аномал иссиқликда салқин жойни қидирганингиз ёдингиздами?

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
1.9K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-01-12 05:00:25
#Кун_иқтибоси

Агар келажакда бир кун "кошки эди" деб қолишни истамасанг, уч нарсани тўғри танла! Рафиқангни, ишингни, дўстингни.

Юнус Эмре

@PARKENT_TONGI
2.6K views02:00
Ochish/sharhlash
2023-01-12 04:01:33
#Тилак

Хайрли кун!

Ҳаётингизнинг яна бир янги куни муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

@PARKENT_TONGI
3.1K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-01-11 17:44:51
#Диққат_қилинг

Туманимиз мактабларида қайси кунлари ўқиш бошланади?

Айни шу савол билан туман Халқ таълими бўлимига мурожаат қилдик.

Қўлимизга олган маълумотга кўра газ босимининг бир маромдалиги, иситиш тизимида муаммолар йўқлиги ва электр энергияси билан узлуксиз таъминланган қуйидаги 10 та мактабда 11 январдан 5 ва 11-синфлар учун ўқиш бошланди.

11 январ куни 1,6,7,8,21,28,31,34, 40,54-мактабда 5 ва 11-синф ўқувчиларининг таҳсили бошланди.

12 январдан 2,18,25,27,35,39-мактабда 5 ва 11-синфлар учун дарслар ўтилади.

13 январ кунидан 43 ҳамда 45-мактабда 5 ва 11-синфлар учун ўқиш бўлади.

16 январдан 3,44,47,48,50,53-мактабга 5 ва 11-синфларнинг ўқувчилари бориши мумкин.

18 январ кунида эса 4,5,9,10,11,12,13,14,15,16,17,19,20,22,23,24,26,29,30,32,33,36,37,38,41,42,46,49,51,52,55,56,57-мактабда барча синфлар учун ўқиш бошланиши режалаштирилган.

Об-ҳаво шароитни инобатга олган ҳолда рўйхатдаги мактабларда қишки таътил узайтирилиши ҳам мумкин!

@PARKENT_TONGI
7.0K views14:44
Ochish/sharhlash
2023-01-11 16:10:19
#Фоторепортаж

Туманимиздаги аномал совуқликнинг "аномал" гўзаллиги

Бугун!

Қаҳратон қишнинг мафтункор манзаралари фототасвирчимиз нигоҳида.

@PARKENT_TONGI
6.0K views13:10
Ochish/sharhlash
2023-01-11 14:52:37
#Муҳим

Кеча кечқурун Тошкент вилоят прокурори туманимизга келди

Вилоят прокурори Шавкатжон Раҳимов аномал совуқ кунларида туман тиббиёт бўлимининг барқарор ишлаш режимини ўрганди. Беморлар билан электр ва иссиқлик ҳамда даволанишдаги шароитлар ҳақида суҳбатлашди.

Вилоят прокурори ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов, прокурор Шарифжон Акбаров ва тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда тиббиёт муассасасида электр таъминоти қай даражадалиги ҳам ўрганди.

Муассасада электрдаги узилишларни олдини олиш учун 3 та дизель генераторининг ишлаши ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг, вилоят прокурори ҳамда туманимиз ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар “Истиқбол” маҳалласидаги кўп қаватли уйларга борди. Вилоят прокурори одамлардан электр ва иссиқлик масаласида қандай муаммолар борлигини сўради.

Бундан ташқари, вилоят прокурори туманимиздаги 1-ИДУМ да ҳам бўлди. Таълим масканида иссиқлик тизими талаб даражасидалигини гувоҳи бўлди. Мактаб маъмуриятига йўлаклардаги қор куралмагани учун эътироз билдирди.

@PARKENT_TONGI
6.0K views11:52
Ochish/sharhlash
2023-01-11 11:46:05
#Диққат_қилинг

Сирпанчиқ йўлда автомобилни тўғри бошқаришни биласизми?

Расмда музлаган йўлларда машина сирпанишни бошлаганда қандай бошқариш зарурлиги кўрсатилган.

Ҳайдовчиларга тарқатинг!

@PARKENT_TONGI
6.1K views08:46
Ochish/sharhlash
2023-01-11 09:32:39
#Об_ҳаво

Эртага 12 январ куни ҳарорат пасаяди

Гидрометеорология маркази республика бўйича 12 январ, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Жумладан, Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 12-17 даража, баъзи жойларда 20 даражагача, кундузи 5-10 даража, айрим ҳудудларда 12 даража совуққача бўлади.

@PARKENT_TONGI
2.1K views06:32
Ochish/sharhlash
2023-01-11 08:01:46
#Ҳуқуқий_саводхонлик

Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт.

@PARKENT_TONGI
3.7K views05:01
Ochish/sharhlash
2023-01-11 07:01:37
#Тавсия

Қишда болани тўғри кийинтириш қоидалари

Қиш фаслида шамоллаш касалликларининг олдини олишда боланинг қандай кийинганлиги катта аҳамиятга эга.

5 даража илиқ, -5 даража совуқ: бундай ҳароратда боланинг кийими синтепонли  комбинезон, колготка, узун енгли футболка, жун патакли иссиқ пойабзал, ип газламали пайпоқ, иссиқ қўлқоп ва жун қалпоқдан иборат бўлиши лозим.

5-10 даража совуқ: болага юқоридаги кийимларга қўшимча равишда синтетика ёки ип газламадан бўлган водолазка, яна жун пайпоқ ҳам кийдириш зарур.

10-15 даража совуқ: бундай ҳавода боланинг устки кийими капюшонли тивит комбинезондан иборат бўлиши керак. Иссиқ пойабзални этикка алмаштиринг, қўлқопнинг ҳам қалинини кийдиринг.

@PARKENT_TONGI
4.1K views04:01
Ochish/sharhlash