Get Mystery Box with random crypto!

#Муҳим Паркентда ҳақиқий қиш манзараси Хабарингиз бор, и | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Муҳим

Паркентда ҳақиқий қиш манзараси

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда аномал совуқ сабаб кўп жойларда қалин қор ёғиши ҳақида маълумотлар тарқалди.

Мана, ниҳоят туманимизда ҳам қалин қор ёғди. Аслида қиш қишлигини қилгани яхши. Буни деҳқончилигимизга катта фойдаси бор албатта.

Хуллас, туни билан Паркент туман йўллардан фойдаланиш корхонасининг ҳамма техникаси йўлларни қордан тозалаш ишларини бажариб чиқди.

Йўлларга қум ва туз аралашмаси сепилди. Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўлларни музлаб, сирпанчиқ бўлишини имкон қадар олди олинди.

Керакли ҳамма ишлар бажарилди, лекин қишнинг куни ўз кучини кўрсатаверади.

Йўлларда эҳтиёт бўлинг!

@PARKENT_TONGI