Get Mystery Box with random crypto!

Терма жамоамизнинг кўп йиллик сардори Одил Аҳмедов бугун футбо | Файзбоғ (ТемурМалик)

Терма жамоамизнинг кўп йиллик сардори Одил Аҳмедов бугун футболчилик фаолиятини тугатганини эълон қилди. Ўзбекистонда истеъдодли футболчилар доим кўп бўлган, лекин Аҳмедов сингари меҳнатсевар ва масъулиятлилари жуда кам. У хорижда муваффақиятли тўп суриб, кўплаб ёшларга мотивация бера олган эди. Афсуски, айрим футболга таалуқли бўлмаган салбий ҳолатлар туфайли, сардоримиз Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧ майдонларига бошлаб чиқа олмади.

Одил Аҳмедов нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам етакчи эди. Ушбу видеода унинг Саудия Арабистонига қарши сафар учрашуви олдидан футболчиларга айтган гаплари ўрин олган.

Ҳаммаси учун раҳмат, сардор!

@fayzboguz