Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.24K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-06-26 15:07:12
Янгиликлар 24 | Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

@Department_uz
5.5K views12:07
Ochish/sharhlash
2023-06-26 13:19:53
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп ва Бувайда туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.С. фуқаро Ф.Т.га 4 200 АҚШ долларини 48,4 млн сўмга, Бувайда туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Э.Т. 3 500 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 40,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Б. ва Ш.Я. фуқаро Н.Я.дан 4 000 АҚШ долларини 45,7 млн сўм сотиб олишга келишиб, ушбу пулларни пластик картасига ўтказиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.6K views10:19
Ochish/sharhlash
2023-06-10 09:14:20
Тошкент туманида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Н. фуқаро Х.И.нинг 2 та уй-жойи кадастр ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.2K views06:14
Ochish/sharhlash
2023-06-09 12:52:53
Жанубий Корея ва Германия давлатларига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро А.Ж. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Жанубий Корея давлатига ўқишга юбориш ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. фуқаро Б.Дни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига ишга юборишини айтиб, шундан 500 АҚШ доллари ва 2,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.5K views09:52
Ochish/sharhlash
2023-06-09 08:21:30 Ер майдонларини ноқонуний сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.У. ва Б.В. ўзаро тил бириктириб, “Т.Т.” МЧЖга иссиқхона қуриш учун узоқ муддатга ажратилган ер майдонининг 1,8 гектарини фуқаро Э.М.га фирибгарлик йўли билан 300 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи таниши орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилишиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. ва бошқалар Олтинкўл туманидаги “Р.К.” фермер хўжалигига қарашли 10 сотих ер майдонини фуқаро Ф.Т.га турар-жой қуриш учун 55 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.Р. ва А.К. фуқаро А.Қ.га Қувасой шаҳри ҳудудидан 8 000 АҚШ доллари эвазига 9,6 сотих ер майдонини турар-жой сифатида расмийлаштириб олиб беришларини айтиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтларда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.8K views05:21
Ochish/sharhlash
2023-06-09 08:21:27
4.5K views05:21
Ochish/sharhlash
2023-06-08 18:17:29 Ўзбекистон делегацияси Евроосиё гуруҳининг 38-Ялпи мажлисида иштирок этмоқда

Аввал хабар қилинганидек, Ялпи мажлис кун тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги 1-тараққиёт ҳисоботи Евроосиё гуруҳи аъзо давлатлари – иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди.

Муҳокама натижасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг ФАТФ тавсияларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларга миллий даражада қарши курашиш билан боғлиқ фаолияти якунлари бўйича 1-чи тараққиёт ҳисоботи ижобий баҳоланиб, тасдиқланди. Ҳисобот натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси “Евроосиё гуруҳининг кучайтирилган мониторинг” жараёнидан муваффақиятли чиқди.

Шу билан бирга, йиғилиш давомида Евроосиё гуруҳнинг 2024 йил бюджети тасдиқланиб, ташкилотнинг меъёрий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди ҳамда МДҲга аъзо давлатларнинг молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашига Евроосиё гуруҳида кузатувчи мақоми берилди.

=============================

Делегация Узбекистана принимает участие в 38-м Пленарном заседании ЕАГ

Как сообщалось ранее, в соответствии с повесткой дня Пленарного заседания, государства-члены Евразийской группы обсудили 1-й отчет о прогрессе Республики Узбекистан в сфере противодействия легализации доходов, полученных от преступной деятельности и финансирования терроризма.

По итогам обсуждения был положительно оценен и утвержден 1-й отчет о прогрессе Республики Узбекистан по имплементации международных стандартов ФАТФ в национальное законодательство и противодействие рискам на национальном уровне в сфере отмывания денег и финансирования терроризма. В соответствии с отчетом Республика Узбекистан успешно вышла из процедуры «усиленного мониторинга ЕАГ».

Вместе с тем, в рамках мероприятия утвержден Бюджет ЕАГ на 2024 год, внесены изменения в нормативные документы Организации и предоставлен статус наблюдателя в ЕАГ Совету руководителей подразделений финансовой разведки государств-участников СНГ.

@Department_uz
4.4K views15:17
Ochish/sharhlash
2023-06-08 18:17:26
4.1K views15:17
Ochish/sharhlash
2023-06-08 15:15:33 Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизими самарадорлигини ошириш, ушбу соҳа иштирокчиларининг қонунчиликни қўллашдаги ягона амалиёт ва ёндашувини йўлга қўйишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Мазкур йўналишдаги ишлар доирасида жорий йилнинг 1, 2 ва 6 июнь кунлари Департаментда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси вакиллари ҳамда нотариуслар, аудиторлик ташкилотлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи шахслар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда Департамент, Адлия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари томонидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ) тавсиялари ижросини таъминлаш, мазкур йўналишдаги хавфларни камайтириш мақсадида миллий қонунчиликни татбиқ этишдаги ягона ёндашув ҳамда миллий тизимни янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ амалий тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, Департамент томонидан замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилаётган идоралараро ахборот платформасининг имкониятлари тақдимоти ўтказилди.

@Department_uz
4.4K views12:15
Ochish/sharhlash
2023-06-08 15:15:31
4.1K views12:15
Ochish/sharhlash