Get Mystery Box with random crypto!

Кўкдала туманида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб | Prokuratura Departamenti

Кўкдала туманида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан вилоят ИИБ, ЙҲХБ ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро И.Х.нинг “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, автомашина салони ва  юкхонасида жами 929 кг келиб чиқиши номаълум бўлган ҳайвон гўшти, 22 кг ички аъзолари ва 9 дона йирик шохли қорамолга ўхшаш ҳайвон бошларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz