Get Mystery Box with random crypto!

Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини қуриш учун ер майд | Prokuratura Departamenti

Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини қуриш учун ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар М.М. ва А.А. фуқаро Ф.У.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида шаҳар ҳудудидан енгил типдаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини қуриш учун 40 кв метр ер майдони олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пулларнинг тўлиқ қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz