Get Mystery Box with random crypto!

Бугун, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши | Prokuratura Departamenti

Бугун, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида АҚШ Давлат департаментининг Наркотик моддалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бошқармаси ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида яширин иқтисодиётга қарши курашишда АҚШ тажрибасини ўрганиш, миллий тизимга АҚШнинг мазкур соҳадаги етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, тадбирда жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг ўзаро баҳолаш ҳисоботида қайд этилган тавсияларни кўриб чиқиш ҳамда уларни биргаликда амалга ошириш вазифалари муҳокама қилинди.

Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда қайд этилган масалалар бўйича билдирилган таклифларни тегишли тартибда кўриб чиқишга келишиб олинди.

@Department_uz