Get Mystery Box with random crypto!

Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этил | Prokuratura Departamenti

Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан “Бухоро сув таъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда тумандаги “D.G.” МЧЖга қарашли савдо комплекси ҳамда “E.b.” НТМ масъул шахслари ўзбошимчалик билан ичимлик суви тармоғига уланиб, жами 1,2 млрд сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.b.” фермер хўжалиги масъул шахслари 2 дона сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 229,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.Д. “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги гўшт дўконини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 118 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Хонқа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.H.” МЧЖ раҳбари Т.И. тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 114,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz