Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Telegram kanalining logotibi department_uz — Prokuratura Departamenti
Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 109

2022-04-27 08:07:18
Термиз туманида хорижий кредит линияси маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.S.U.” МЧЖ раҳбари Ғ.Р. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) Хитой давлатининг “SH.B&R.” компаниясидан ҳақиқий баҳоси 40 минг АҚШ доллари бўлган автоклавный газобетон ишлаб чиқариш ускунасини гўёки 300 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, банкдан ажратилган 260 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли хорижий кредит линияси маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.6K views05:07
Ochish/sharhlash
2022-04-26 12:24:05
Гулистон туманида тадбиркордан 3 млн сўм пул талаб қилган муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гулистон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман электр таъминоти корхонасининг истеъмолчилар билан ишлаш сектори муҳандиси И.Т. “Ж.Ф.” МЧЖга қарашли бинода электр тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳолати бўйича аниқланган 64 млн сўм зарарни ҳамда далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.6K views09:24
Ochish/sharhlash
2022-04-26 11:08:00 Гулистон ва Норин туманларида деҳқончилик учун ажратилган ер майдонларининг сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.А. Гулистон тумани, “Ҳосилобод” СИУ ҳудудидан деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажратилган суғориладиган 25 сотих ер майдонининг 10 сотихини 15 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро З.га танишлари ёрдамида уй-жой қуриш учун расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Ғ.Қ. Норин тумани, “Ибрат” МФЙда яшовчи кам таъминланган оилаларга 10 йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун ажратилган жами 1 гектар ер майдонини 80 млн сўм эвазига фуқаро Қ.га МФЙ раиси орқали расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.1K views08:08
Ochish/sharhlash
2022-04-26 11:07:58
3.6K views08:07
Ochish/sharhlash
2022-04-26 10:22:06
Нарпай туманида қўшни давлат университетга ўқишга киритиш ва кўчириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Нарпай тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни кўзлаб, фуқаро М.нинг Ўш технология университетидаги ўқишини 1 400 АҚШ доллари эвазига Самарқанд давлат университетига кўчириб беришни ҳамда 2 нафар фуқаронинг ҳар бирига 800 АҚШ долларидан ҳисоблаб, 1 600 АҚШ доллари эвазига Чимкент шаҳридаги “Мухтор Авезов” номидаги институтга 2-курсдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, жами 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.0K views07:22
Ochish/sharhlash
2022-04-26 08:17:05 Бекобод шаҳри ва Тўрткўл туманида ер майдонларининг ноқонуний сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бекобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ж.С ва Ф.У.лар электрон аукцион савдолари орқали “Боғишамол” МФЙ ҳудудида “Қаҳвахона ва дам олиш маскани”ни қуриш шарти билан харид қилган 13 сотих ер майдонида бино ва иншоотларни қуриш мажбуриятини бажармасдан, балки ушбу ер майдонининг бир қисмини фуқаро М.га сотишга келишиб, кейинчалик юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб 5 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Т.т.б.” МЧЖ ҳисобчиси К.Ж. фуқаро Т.нинг ишончига кириб, унга МЧЖга қарашли 6 сотих ер майдонини МЧЖ раҳбари орқали олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 2 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.6K views05:17
Ochish/sharhlash
2022-04-26 08:17:02
4.3K views05:17
Ochish/sharhlash
2022-04-25 16:40:48
Самарқанд шаҳрида 7 900 АҚШ долларлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан Самарқанд шаҳар “Чашма” МФЙ ҳудудида жойлашган меҳмонхонада ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р.М. ва Б.А.лар 4 892 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 7 900 AҚШ долларига сотишга келишиб, 7 500 АҚШ доллари ва 4,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.4K views13:40
Ochish/sharhlash
2022-04-25 14:43:49 Олтинкўл тумани ва Андижон шаҳрида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.p.” МЧЖ раҳбари М.П. ва фуқаро И.Р. АТБ “Микрокредитбанк”нинг Олтинкўл банк хизматлари маркази масъул шахслари билан тил бириктириб, қуёнчиликни ташкил қилиш мақсадида ажратилган 300 млн сўм имтиёзли кредитни гўёки қуён, қуён қафаслари ҳамда ем сотиб олиш учун М.П.нинг раҳбарлигидаги бошқа бир МЧЖ “M.s.”га ўтказиб, сохта маълумотлар асосида кредит маблағини корпоратив карта орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “L.a.” МЧЖ раҳбари Н.Х. ва бошқалар 20 нафар фуқарога лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхона қуриб бериш учун таъминотчи корхона сифатида банк муассасасидан ажратилган 100,2 млн сўм кредитни фуқароларнинг ишончига кириб, иссиқхона қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга имзо қўйдириб олиб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.1K views11:43
Ochish/sharhlash
2022-04-25 14:43:46
3.7K views11:43
Ochish/sharhlash